Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как устранить «уязвимость» персонального кабинета налогоплательщика Какими бухгалтерскими проводками отражаются расчеты с поставщиками и подрядчиками Какие налоговые последствия возникают при экспорте товаров

Муддати тугаган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати узайтирилди

20.04.2020

Читать на русском языке

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси муддати тугаган ҳужжатларнинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан қарор қабул қилди.

 

Уларга қуйидагилар киради:

  • барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар);
  • шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси);
  • автотранспорт воситасини бошқариш учун зарур ҳужжатлар (суғурта полиси, ишончнома, транспорт воситасининг техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар).

 

Юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилади. Уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан санкциялар қўлланилмайди.