Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Наманганда 3 қаватли вокзал қурилади

09.03.2018

Наманган шаҳрида 3 қаватли вокзал қурилиши олиб борилмоқда, деб хабар беради ЎзА. Мазкур лойиҳа “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ буюртмаси асосида “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ томонидан лойиҳалаштирилди.

Ҳозирда биринчи ва иккинчи қаватда жойлашган хоналарда қурилиш-монтаж ишлари якунланган. Вокзалда:

  • кутиш ва VIP заллари;
  • она ва бола хонаси;
  • тиббиёт пункти;
  • тамаддихона;
  • замонавий лифт;
  • савдо шохобчалари бўлади.

 

Кутиш залларида поездларнинг қатнов жадвали акс этган электрон ойна, Wi-Fi, электрон кутубхона жорий этилади. 

 

Шунингдек, вокзал ёнидаги меҳмонхона ҳам қайта таъмирланаётган бўлиб, 5 қаватли бинонинг 1 ва 2-қаватларида вокзалнинг маъмурий биноси ҳамда меҳмонхонанинг биринчи қаватида чиптахона жойлаштирилади.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.

 

Курс валют

2018-10-16
  • USD:8208.04 (+26.96) сум
  • EUR:9490.14 (+63.08) сум
  • RUB:123.85 (+1.12) сум