Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Нақд пулларни банкомат орқали банк картасига ўтказиш мумкин

21.12.2018

Читать на русском языке

Uzcard пластик карталари сақловчилари учун банкоматлар орқали банк карталари ҳисобини нақд пул маблағлари билан тўлдириш имконини берадиган янги хизмат йўлга қўйилди, деб маълум қилади  ЯУПМ.

 

Илгари картани нақд пул билан тўлдириш учун хизмат кўрсатувчи банкка боришга тўғри келарди. Бу, айниқса, банк мижоз жойлашган жойдан анча йироқда бўлган ҳолларда ноқулайликлар туғдирарди.

 

Энди яқин атрофда ўрнатилган NCR SelfServ 6632 русумидаги банкомат орқали буни амалга ошириш мумкин. Бундай банкоматлар Agrobank, Xalq banki, Ravnaq-bank, KDB ва Hi-Tech bank да ўрнатилди.

 

Ягона умумреспублика процессинг маркази матбуот хизматида Norma порталига берилган тушунтиришга кўра, ҳисобга киритиш учун энг кам купюралар миқдори – битта, энг кўп миқдори эса – чекланмаган деб белгиланган. Катта пул массасини бир йўла киритиш мўлжал қилинганда, уни қисмларга бўлиб киритиш зарур. Масалан, агар 100 та банкнота киритиладиган бўлса, уни шундай қисмларга бўлиш керакки, ҳар бири 40 купюрадан ошмаслиги лозим.

 

Эслатиб ўтамиз, аввал нақд АҚШ долларини сўмга конвертация қилиш имконини берувчи хизмат йўлга қўйилган эди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2019-01-15
  • USD:8356.18 (+19.11) сум
  • EUR:9582.03 (+83.61) сум
  • RUB:124.97 (+1.61) сум