Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Нақд пулни назорат қилишнинг янги тизими – онлайн НКМ

14.11.2017

Яқинда порталимизда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида фискал маълумотлар оператори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  (ФМО) қарори лойиҳасининг шарҳи[1] тақдим этилганди. Ўзбекистон ҳар бир урилган чек ҳақидаги маълумотларни онлайн режимида солиқ органларига узатувчи НКМ тизимига ўтмоқда (онлайн НКМ)[2].


Муҳим ўзгартириш – бу НКМни Интернетга мажбурий улаш ва НКМда фискал тўплагични ўрнатиш кўринишидаги техник норма[3]. Биз учун бу янги тизим. Бошқа давлатларда ушбу тизим қандай ишлаётгани ҳақида билиш қизиқ бўлса керак. Онлайн НКМнинг Россия Федерацияси ва Қозоғистонда жорий этилиши мисолида қуйидаги шарҳни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Кўрсаткичлар

 

Россия

Қозоғистон

Ўзбекистондаги лойиҳа

Онлайн НКМни жорий этишнинг муддатлари қандай

Россия Федерациясининг Қонуни (03.07.16 йилда қабул қилинган) қуйидаги муддатларни белгилади:

01.02.17 йилдан – янги онлайн НКМларни рўйхатдан ўтказиш;

01.07.17 йилдан – корхоналарда ишлайдиган барча НКМлар фискал тўплагичга эга бўлиши ва Интернетга уланган бўлиши керак;

01.07.18 йилдан – солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимларини қўллайдиган компаниялар  (кичик бизнес) янги иш режимига ўтади.

 

 

 

 

 

Тизимни жорий этиш даври 2 йил

Қозоғистон Республикасининг Қонуни (10.12.14 йилда қабул қилинган) қуйидаги муддатларни белгилади:

1.07.15 йилдан бензин, дизель ёқилғиси ва алкоголь сотиш бўйича корхоналар учун;

1.01.16 йилдан улгуржи савдо корхоналари учун (ускуналар, қурилиш материаллари), чакана савдо корхоналари учун (техника, дастурий таъминот, мебель) ва хизматлар соҳаси учун (кинотеатрлар, сартарошхоналар);

1.01.17 йилдан қолган тадбиркорлар.

 

 

 

 

 

 

Тизимни жорий этиш даври 2 йил

29.09.17 йилдаги ПҚ-3300-сон  қарордаги онлайн НКМ яратиш  бўйича топшириқ билан қуйидаги муддатлар белгиланган:

1.01.18 йилдан 30.03.18 йилгача Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида 500 дан 1000 гача онлайн НКМдан фойдаланиш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилмоқда;

1.07.18 йилдан Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги барча юридик шахслар онлайн НКМдан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга оширишлари шарт;

–  1.12.18 йилдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча юридик ва жисмоний шахслар онлайн НКМни қўллаган ҳолда ҳисоб-китоб қилишлари шарт.

 

 

 

Тизимни жорий этиш даври – 1 йил

Алоқа бўлмаса, тизим қандай ишлайди?

 

– агар Интернетга уланган бўлса, узатиш дарҳол, кассада чек урилган ватқнинг ўзидаёқ амалга оширилади;

– Интернет вақтинча ишламаган тақдирда чек чоп этилади, Интернетга улангандан кейин маълумотлар узатилади;

– ФМО сервери билан алоқа 72 соатдан кўп вақт мавжуд бўлмаган тақдирда НКМ тегишли огоҳлантиришдан кейин ишни тўхтатади.

Лойиҳада акс эттирилмаган.

Интернетга уланиш қийинчилик туғдирадиган олис ҳудудларда НКМдан фойдаланишнинг эски схемаси қўлланилади (онлайн эмас).

Лойиҳа бўйича –марказдан олис ва  бориш қийин бўлган ҳамда телекоммуникация тармоқлари билан қамраб олинмаган аҳоли пунктларида амалга ошириладиган фаолият турлари учун НКМдан фойдаланмаган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш мумкин.

Фискал тўплагични алмаштириш муддати қандай?

ўрнатилган/рўйхатдан ўтказилгандан кейин 13 ойдан сўнг алмаштирилади.  Кичик бизнес учун – алмаштириш муддати 36 ойгача. ФТ янгисига алмаштирилганидан кейин 5 йил мобайнида сақланиши лозим.

ўрнатилган/рўйхатдан ўтказилгандан кейин 13 ойдан сўнг алмаштирилади. 

лойиҳа бўйича– ўрнатилган/рўйхатдан ўтказилгандан кейин 12 ойдан сўнг алмаштирилади. ФТ янгисига алмаштирилганидан кейин 5 йил мобайнида сақланиши лозим.

Қандай НКМ ва фискал тўплагичлардан фойдаланиш  мумкин?

Солиқ хизмати томонидан юритиладиган НКМ ва ФТ Ягона реестрига киритилганлардан.

 

лойиҳа бўйича – Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) томонидан юритиладиган НКМ ва ФТ реестрига киритилганлардан.

Онлайн НКМнинг қиймати қанча?

100 АҚШ долларидан 700 АҚШ долларигача*.

50 АҚШ долларидан 300 АҚШ долларигача*.

Лойиҳада акс эттирилмаган.

Фискал тўплагичнинг қиймати қанча?

100 АҚШ долларидан 200 АҚШ долларигача*.

40 АҚШ долларидан 90 АҚШ долларигача*.

Лойиҳада акс эттирилмаган.

Модернизация қилишнинг қиймати қанча (прошивка, яъни эски НКМни онлайн НКМ даражасигача модернизация қилиш)?

35 АҚШ долларидан 170 АҚШ долларигача*.

50 АҚШ долларидан 105 АҚШ долларигача*.

лойиҳа бўйича  – мавжуд НКМларни модернизация қилиш мумкин.

ФМО хизмати учун абонент тўлови қанча?

ҳар бир НКМ учун йилига 52 АҚШ доллари* (Интернетга уланиш қийматисиз).

ҳар бир НКМ учун йилига 4,5 АҚШ доллари* (Интернетга уланиш қийматисиз).

Лойиҳа бўйича – ФМО хизматлар қийматини Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ўзи белгилайди.

Ким ФМО бўлиши мумкин?

Мазкур фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олган ташкилотлар. Бугунги кунга қадар 5 та оператор лицензия олган.

«Казтелеком» АЖ.

Лойиҳа бўйича – «Ўзбектелеком» АК ва «Online Technologies Systems» МЧЖ ХК ўртасидаги қўшма корхона.


* Рубль курси – 1 АҚШ доллари = 58 рубль.

  Тенге курси  – 1 АҚШ доллари = 332 тенге .

 

 Феруз Хайруллаев.

 


[1] Фискал маълумотлар оператори (ФМО) фискал маълумотларни қайта ишлаш учун рухсатнома олган ташкилот. Фискал маълумотлар (ФМ) – ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотлар (нақд ва электрон тўлов воситалари), шу жумладан, ҳисоб-китобларни амалга оширадиган ташкилот тўғрисидаги, ҳисоб-китобларни амалга оширишда қўлланиладиган НКМ тўғрисидаги  маълумотлар.

 

[2] Онлайн НКМ  – фискал тўплагичли (ФТ) назорат-касса машиналари (ФН) бўлиб, улар фискал маълумотлар оператори (ФМО) орқали фискал маълумотларни (ФМ) онлайн режимида солиқ органларига узатишни таъминлайди.  

 

Онлайн НКМ ва оддий НКМ ўртасидаги фарқ ташқи кўринишидан ФТ НКМдаги амалдаги хотира блокини эслатади. Уланиш учун худди ўша бўлинмадан фойдаланилади. Хотира блокларида маълумотларнинг ўзгармаслигини таъминлаш муҳим ҳисобланган бўлса, ФТда шифрлаш функцияси пайдо бўлди. Сабаби эса оддий: маълумотлар тўғридан-тўғри Интернет орқали солиқ хизматига узатилиши керак. Бу эса маълумотлар маҳфийлигини сақлашга нисбатан юқори таваккалчиликдир.

 

Онлайн НКМнинг ишлаш тамойилитовар учун олинган нақд пул суммаси НКМга киритилади. НКМдаги маълумотлар онлайн режимида ФМО серверига юборилади, у ерда шакллантирилган назорат чекига ягона рақам берилади. Ягона рақам НКМга келиб тушганидан кейин назорат чеки чоп этилади ва харидорга берилади. ФМО ҳар бир НКМ бўйича кунлик ҳисоботларни солиқ органларига узатади

 

[3] Фискал тўплагичТ)фискал маълумотларни ёзиш, сақлаш, фискал белгилар, расшифровка ва аутентификацияни таъминлайдиган ҳимоя қилиш дастурий воситаси.


 

 

 

Курс валют

2018-05-22
  • USD:7997.95 (--27.88) сум
  • EUR:9396.79 (--200.50) сум
  • RUB:128.37 (--1.26) сум