Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак самозанятому начать платить налог с оборота Как проверить подлинность иностранного «сертификата налогового резидентства» Как определять невычитаемые расходы

Натижалар келажак учун замин яратади

27.10.2015

Адлия вазирлиги томонидан доимий равишда мамлакатимизда аҳоли ҳуқуқий саводхонлиги, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қонун ижодкорлиги ҳамда қонун ҳужжатлари нормалари ва қоидаларини нотўғри талқин қилиш ҳолатларини тизимлаштириш юзасидан фаолият олиб бориляпти.

 

Тошкент шаҳрида адлия органлари ва муассасалари томонидан шу йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган вазифаларга бағишланган  кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

 

 

Йиғилишда Адлия вазири Музраф  Икрамов танқидий маъруза билан сўзга чиқиб, ўтган давр мобайнида адлия органлари томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш борасида ҳамда  бошқа соҳалардаги  бир қатор ишлар амалга оширилиши тўғрисида маълумот  берди.

 

 

Хусусан, 60 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан 17 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. 700 тадан ортиқ қонун ҳужжатлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 1311 та қарорлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан, 307 та идоравий меъёрий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

Миллий қонунчиликдаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, тегишли вазирлик ва идоралар олдига 200 тадан ортиқ идоравий меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш масаласи қўйилди.

 

Адлия органлари томонидан судларга киритилган 80 миллиард сўмга яқин даъво аризалари қаноатлантирилди. Шикоятларнинг ижобий ҳал этилиши натижасида 8764 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди. 2979 та фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти йўлга қўйилиб, уларда 6561 та иш ўринлари яратилди.

 

Малака оширган юридик хизмат ходимларининг сони ўтган йилга нисбатан 4,5 бараварга, фаолияти тикланган тадбиркорлар сони 4,3 бараварга, амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари сони 10 фоизга ошди. Текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари қарийб 1,9 бараварга камайди.

 

 Бундан ташқари,  “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси бўйича 15 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан 3 та қонун лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

 

Таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу давр мобайнида Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорликка оид қонун ҳужжатларининг бузилиши, ваколатлар доирасидан четга чиқиш, қонун ҳужжатлари нормалари ва қоидаларини нотўғри талқин қилиш ҳолатларини тизимлаштириш учун маълумотларнинг йиғма базасини шакллантириш мақсадида идоралараро комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.    Шунингдек, Президентнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши таъминланди.

 

 

Ноқонуний текширишларни бартараф этиш, бу борада тезкорлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида эндиликда замонавий ахборот коммуникация технологияларининг ижтимоий ҳаётимизга чуқур кириб бораётганини инобатга олиб, “Текширишларни рўйхатга олиш” китобининг электрон шакли жорий этилди.

 

 

Адлия органларида ишлар самарадорлигини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, ходимларнинг касбий даражасини, ҳуқуқий ва махсус билимларини юксалтириш чоралари кўрилди.

 

 

Кенгайтирилган йиғилишда Бухоро, Андижон ва Сирдарё вилоят адлия бошқармалари фаолиятини комплекс ўрганиш натижалари ҳам атрофлича муҳокама этилди. Таъкидланганидек, тадбиркорлар ҳуқуқларини суд тартибида ҳимоя қилиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда мониторинг ва сўров ўтказиш, солиқ имтиёзлари қўлланилаётган корхоналар кесимида маълумотлар базасини шакллантириш масаласига етарли эътибор қаратилмаганлиги танқид қилинди ҳамда бу борада адлия органлари раҳбарлари ва мансабдор ходимларининг ахборотлари эшитилди. Аниқланган камчиликларни  бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

 

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар натижалари бўйича ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 ойида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича белгиланган вазифаларни ваколат доирасида самарали бажариш, шунингдек, ижро ва меҳнат интизомини янада кучайтириш, қўлланилаётган ҳуқуқий таъсир чоралари самарадорлигини ошириш, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаш ва уни ижросига алоҳида эътибор қаратиш, қонун ижодкорлигини янада такомиллаштириш, нотариат тизимини малакали ходимлар билан тўлдириш, ахборот хавфсизлигига риоя қилиш ҳамда “Ягона портал” билан ишлаш сифатини яхшилаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ ва узоқ муддатли вазифалар белгилаб олинди.

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:


Адлия органларининг вазифаси – тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш


Хорижга чиқишни чеклаш тўғрисида онлайн тарзда билиш мумкин

 

Хусусий бизнес сабабсиз текширилмайди

 

"Бир дарча" марказларини ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

 

 

 

Маъруф УСМАНОВ