Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как не попасть на недоимку по налогу на прибыль - читать на buxgalter.uzКак уведомить налоговую, если у бухгалтера изменился номер телефона - читать на buxgalter.uzКакая дата в электронном счете-фактуре будет главной - читать на buxgalter.uzУтверждены формы статотчетности на 2020 год - читать на buxgalter.uzВладельцев бывшей госсобственности сняли с «пороховой бочки» - читать на buxgalter.uzС 1 февраля в суд можно будет обратиться через кабинет налогоплательщика - читать на buxgalter.uzКуда «исчезают» кнопки в персональном кабинете - читать на buxgalter.uzНакажут ли вас за неиспользование терминала Humo - читать на buxgalter.uz

Назорат ва мониторинг қилиш тизими ишга туширилади

22.08.2019

Читать на русском языке

ЛБМА «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат қилиш ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимини синашга киришди. Унга лойиҳалар ташаббуси билан чиқиш, уларни амалга ошириш, назорат ва мониторинг қилиш жараёнига жалб этилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларини улаш бошланди.

 

Тизим лойиҳа бошқарувининг Ягона миллий ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2019 йилдаги 616-сон қарори билан ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида Регламент тасдиқланган (шарҳга қаранг).

 

У қуйидаги имкониятларни беради:

  • лойиҳаларни ҳисобга олиш, уларнинг амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш жараёнларини автоматлаштириш;
  • лойиҳаларнинг муддатлари, бюджети, мақсадлари ва кўрсаткичлари устидан назоратни амалга ошириш;
  • инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг жалб этилган ва ўзлаштирилган ҳажмлари бўйича ишончли маълумотларни шакллантириш;
  • лойиҳаларни амалга оширишда қувватларни ўз вақтида ишга тушириш бўйича хавф-хатарларни аниқлаш;
  • инвестициядан кейинги даврда, лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган мақсадли кўрсаткичларга эришишни кузатиб бориш.

 

Функционал имкониятлари максимал даражада «эгилувчан» форматда яратилган бўлиб, қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, тизим фойдаланувчилари ва администраторлари учун тизимли занжирларни созлаш имкониятини беради. Киритиладиган ва тизимдан олинадиган лойиҳалар амалга оширилишини кўрсатувчи маълумотлар, шакллар, жадваллар ва инфографикаларни созлаш параметрлари деярли чегараланмаган имкониятларга эга.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_