Нотариуслар хизматларига энди Click ва Payme ҳақ тўлаш тизимлари орқали ҳақ тўлаш мумкин. Илгари хизматлар ҳақини фақат UPAY воситасида тўлаш мумкин эди.
Тўловлар банк кассалари ёки тўлов тизимлари орқали амалга оширилишидан қатъи назар, ҳақ тўланганлиги ҳақидаги ахборот «Нотариус» ахборот тизимида онлайн акс эттирилади, дея аниқлик киритилади Адлия вазирлиги сайтида.
Электрон тўловлар тизимининг ривожлантирилиши аҳоли учун қулайлик яратиши билан бир вақтда юридик хизматлар сифати ва тезкорлигини ошириш, коррупциянинг олдини олиш имконини ҳам беради.