Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқлар тезкорлик билан қайтарилади

23.11.2018

Читать на русском языке

Ғазначиликда ўтказилган йиғилишда нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш тизимини тўлиқ автоматлаштиришга ўтказиш масаласи муҳокама қилинди, дея хабар беради Молия вазирлиги.

 

Унда Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, Автомобиль транспорти агентлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг вакиллари иштирок этдилар.

 

Ҳозир юридик ва жисмоний шахслар томонидан нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайтаришга 15 кундан 20 кунгача вақт кетади. Тўлиқ электрон тизимга ўтиш натижасида мазкур жараён 3–4 баравар тезлашади, дея қайд этилади хабарда.

 

Йиғилиш иштирокчилари солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органлар томонидан хулосалар электрон тарзда ғазначилик органларига электрон маълумотлар алмашинуви йўли орқали юборилиши юзасидан келишиб олдилар. Бу ортиқча ва нотўғри тўланган маблағлар тезкорлик билан юридик ва жисмоний шахсларга қайтарилиши учун имконият яратади.

 

Эслатиб ўтамиз, бюджет маблағларини қайтариш механизмидаги ўзгаришлар ҳақида илгари ёзган эдик.




В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-12-18
  • USD:8325.59 (+12.95) сум
  • EUR:9413.74 (--42.72) сум
  • RUB:124.70 (--0.52) сум