Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для кого налог за пользование водными ресурсами будет установлен в пятикратном размере - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: налог за пользование недрами существенно не изменится - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: ЕЗН объединяется с земельным налогом - читать на buxgalter.uz Система Вir.uz возобновила квалификационные экзамены - читать на buxgalter.uzПроект НК: какие нас ждут финансовые санкции - читать на buxgalter.uzТеперь можно обращаться за кредитом в любой банк, независимо от постоянного местонахождения - читать на buxgalter.uzЧто нового ждет налогоплательщиков в персональном кабинете - читать на buxgalter.uzНужно ли писать ответ на требование ГНИ, если вы с ним согласились - читать на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер, если выручка превысила 1 000 000 000 сумов - читать на buxgalter.uz

НТМ – солиқ лабиринтларида

24.01.2017

“Налоговые таможенные вести” нодавлат таълим муассасалари (кейинги ўринларда - НТМ) фаолиятини ҳуқуқий ва солиққа оид тартибга солиш муаммосини бир неча бор кўтарган эди. 2017 йилда муассасаларнинг аксарияти умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишга тўғри келганда бу кескин тус олиши мумкин.

«НТВ»нинг 24.01.2017 йилдаги 4-сонида чоп этиладиган мақолада солиқ солиш мақсадида НТМни қандай ташкилотлар (тижорат ёки нотижорат) тоифасига киритиш масаласи таҳлил этилган. Бунга қуйидагилар бевосита боғлиқ: ЯСТда “ўтириш” керакми ёки умумбелгиланган солиқларда? Солиқларни умуман тўламаса ҳам бўладими?!

 

4 та давлат органининг фикри ўрганиб чиқилган: Давлат тест маркази, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Молия вазирлиги. Улар орасида фикрлар умумийлиги мавжуд эмаслиги аниқланди.

 

ХХТУТдан ИФУТга ўтиш бўйича чалкашликлар оловга мой сепади. ИФУТ бўйича “муассасалар” микрофирмалар ва кичик корхоналар таснифлагичига тушмайди, демакки, уларни умумбелгиланган солиққа ўтказишлари мумкин ва шундай бўлиши аниқроқ.

 

Ушбу ҳолатда экспертимиз юзага келган бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини изчиллик билан, далилларга асосланган ҳолда сўзлаб берган. Муаллиф ИФУТни аниқлаш тартибини таърифлаган, тўланадиган солиқлар ва уларнинг ставкаларини санаб чиққан, шунингдек, НТМ учун белгиланган имтиёзлар ҳақида ҳам таъкидлашни ёдидан чиқармаган.

 

Мақоланинг тўлиқ матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.