Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz27 актуальных вопросов по переходу на ЭСФ - читать на buxgalter.uzКогда отменят запрет на бартер - читать на buxgalter.uzКакую ставку НДС применить к импортному контракту на оказание услуг, исполненному в октябре - читать на buxgalter.uzОблагается ли беспроцентный заем, полученный от нерезидента - читать на buxgalter.uzКогда можно воспользоваться льготами по онлайн-ККМ и виртуальным кассам - читать на buxgalter.uzКак правильно «читать» карточки лицевых счетов - читать на buxgalter.uz

Объектдан ифлосланган машина чиқарилгани учун қурувчи жаримага тортилади

06.12.2017

 

Тошкент шаҳар ҳокими 11.10.2017 йилдаги 158-ф-сон фармойишга имзо чекди, у атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва шаҳар кўчалари ифлосланишининг олдини олишга қаратилган.

 

Ҳужжатга кўра Тошкент шаҳридаги барча қурилиш майдонларига катта юк автомобиллари ғилдиракларини шаҳар магистралларига чиқишдан олдин ювиш мажбурияти юкланди. Мазкур талабни бажариш учун қурилиш ташкилотлари ғилдиракларни ювишга мўлжалланган махсус асбоб-ускуналарни сотиб олишларига тўғри келади.

 

28 ноябрь куни пойтахт ҳокимлигида ўтказилган брифинг чоғида Давлат экология қўмитаси хузуридаги махсус комиссия вакили А. Мустафин фақат эстетик жиҳатларни инобатга олиб эмас, балки минтақанинг иқлимий ўзига хосликларидан келиб чиқиб шундай талаб қўйилганлигини таъкидлади.

 

– Тупроқнинг табиий хусусиятлари сабабли Ўзбекистонга юқори даражадаги чанглик хос. Катта юк ортиладиган қурилиш машиналари ўз ғилдираклари билан лойларни умумий фойдаланишдаги автотрассаларга олиб чиққанида вазият янада мураккаблашади, – деди у.

 

Ҳоким ўринбосари Фарида Абдураҳимова таъкидлаганидек, бугунги кунда Тошкентда ҳужжатнинг ижроси бўйича чоралар кўрилган. Намуна тариқасида Сергели туманидаги йирик қурилиш объекти келтирилган, у ерда арзон турар жойлар комплекси қурилмоқда. Ушбу объектда тегишли асбоб-ускуналар сотиб олинган ва фойдаланилмоқда.

 

Қарор билан янги талабларни эътиборсиз қолдирган қурувчилар учун жазо кўзда тутилган. Уларга нисбатан жарималар ёки талаб бажарилгунига қадар барча қурилиш ишларини тўхтатиб туриш қўлланилади.

 

Маълумот учун: қурилиш-монтаж ишларини бажаришда талабларни бузиш мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 3 дан 5 бараваригача жарима солишни кўзда тутади (МЖтК 99-модда 1-қисм).

 

Ҳужжатда шунингдек, нотўғри транспортировка қилинганида кўчаларни ифлослаши мумкин бўлган қурилиш материаллари ва қурилиш чиқиндиларини ташиш қоидаларига ҳам тўхталиб ўтилган. Бундай юкларни ёки махсус техникада (ёпиқ кузовли) ёхуд оддий юк машиналарида олдиндан юкларни намлаб ва устини тент билан ёпиб ташиш даркор.

 

Пойтахт ҳокимлиги вакили таъкидлаганидек, фармойиш бажарилишини назорат қилиш махсус гуруҳ зиммасига юклатилган бўлиб,  у ҳар 10 кунда барча йирик қурилиш объектларини мониторинг қилади.

 

Қурилиш ишларини бажариш шартларини регламентловчи ҳужжатлар билан «Қурилиш» электрон маълумотнома тизимида танишиш мумкин.

 

Саида Жонизоқова.