Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак самозанятому начать платить налог с оборота Как проверить подлинность иностранного «сертификата налогового резидентства» Как определять невычитаемые расходы

Объектни ЯИДХП орқали қайта ихтисослаштириш мумкин

23.12.2016

Ягона интерактив давлат хизматлари портали матбуот маркази Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг янги хизмати йўлга қўйилганини эълон қилди. У юридик ва жисмоний шахсларга объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома олиш учун электрон ариза бериш имконини яратади.

Асосий мақсад – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни таъминлаш, қурилишнинг барча босқичларида тадбиркорлик соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари доирасида ягона қоида ва талабларни ўрнатиш.

 

Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:

 

- энг кам иш ҳақининг 10%и - Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун;

- энг кам иш ҳақининг 20%и - Тошкент шаҳри учун;

- энг кам иш ҳақининг 30%и – вилоят бўйсунувидаги туманлар ва шаҳарлар ҳудудлари учун.

 

Олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда объектни ихтисослаштириш ва қайта реконструкция қилишга рухсатнома олиш ҳақида аризачига билдиришнома юбориш хизмат натижаси бўлиб ҳисобланади. 

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 март куни Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори эълон қилинган эди.

 

Мазкур қарор асосида Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.