Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак самозанятому начать платить налог с оборота Как проверить подлинность иностранного «сертификата налогового резидентства» Как определять невычитаемые расходы

Олисдаги ходим: уни қандай бошқариш керак?

31.01.2017

Меҳнат бозорида масофадан ишлаш тарафдори бўлганлар ҳам талай. Бундай йўсинда ишлаш иш берувчи учун ҳам қулай. Уларга офисда жой ажратишнинг ҳожати йўқ, йўлкира пули, овқат пули ажратиш ҳақида ўйламайсиз, касаллик таътили, меҳнат таътили демайди... Хуллас, бундай ходимнинг “плюс”лари талай. Бошқа жиҳатлар бўйича унинг офисдаги ходимдан ҳеч қандай фарқи йўқ: ўша ҳажмдаги ишни бажара олади, у билан тўлақонли шартнома асосида ишлаш мумкин.

Аммо кўпчилик уйдан туриб ишловчилар “бемалолхўжа” бўлиб қолиши, ишга бўлган ихлоси, қизиқиши сўнишини таъкидлашади. Меҳнат унумдорлиги, маҳсулдорлиги ҳам камайиб кетишини уқтиришади. Раҳбарлар орасида “масофадагилар” билан ишлаш раҳбарлик қобилияти учун ҳақиқий синов эканини айтадиганлар ҳам кўп учрайди.

 

Бу фикр унчалик тўғри эмас, аксинча масофадаги одамни бошқариш ҳатто анча осонроқ. Бунинг учун асосий тамойилларни билиш ва уларга амал қилиш керак.

 

Ишнинг уни бажариш учун сарфланган вақтга қараб эмас, натижасига қараб баҳоланг.

 

Агар иш жараёни ва рағбатлантириш тизими тўғри қўйилса, масофадан туриб ишловчи ходим офисдагиларга қараганда ҳам тезроқ, ҳам самарадор ишлаши мумкин. Чунки уларга “қўнғироқ чалингандан – қўнғироқ чалингунга қадар” қабилида ишлаш талаб этилмайди. Ишини қанча тезроқ ва самаралироқ битирса, ўзига фойда, бўш вақти шунча кўп қолади.

 

Асоcийси – самарадорлик кўрсаткичлари аниқ, конкрет, ўлчаса бўладиган, маълум қолипларга солинадиган ҳамда касбнинг ўзига хосликларидан келиб чиққан бўлиши керак. Масалан, мухбирнинг иши қанча мақола, қанча хабар ёки янгилик ёзгани, сотувчининг иши қанча миқдордаги товарни реализация қилганига қараб ўлчаниши даркор.

 

Кунлик ҳисобот тизимидан фойдаланинг.

 

Аввалги мақолаларимиздан бирида бизнес учун асқатувчи мобиль иловалар ҳақида ёзган эдик. Интернат ва ахборот технологиялари тобора ривожланиб бораётган  бир вақтда масофадаги ходимларни мобиль иловалар орқали бошқариш айни муддао. Улардан фойдаланиш жуда осон ва қулай. Фақат ходимнинг Интернет ва замонавий телефон ёки компьютер билан таъминланган бўлиши кифоя. Дастурларни эса Интернетдан бемалол  юклаб олса бўлади. Уларнинг камчилиги фақат битта — рус ёки инглиз тилида экани.

 

GoogleDocs. Ушбу ноёб дастур эрталаб ходимларнинг барчасига вазифаларни юбориш ва кун якунида уларнинг бажарилгани ҳақида изоҳлар билан бирга маълумотлар олишга имкон яратади.

 

Task24

 

Task24 мобиль хизмати масофадан туриб буюртмаларни қабул қилишнинг ўзига хос биржасидир. Унинг ёрдамида масофадаги ходимлар тизимга кириши ва ўзига маъқул келган буюртмани (ёки ўзига топширилган буюртмани) қабул қилиб олиши мумкин. Буюртмани қабул қилиб бўлганидан кейин ходимга вазифа ҳақидаги барча маълумотлар очиқланади. Иш чоғида ходим ўзи бажараётган амалларни белгилаб боради.

 

Унинг айни дамда қаердалиги эса тизимнинг харитасида акс этиб туради. Вазифалар бажариб бўлингач, тизим ҳисоботларни йиғиб, тўплаб беради, унинг натижаларига қараб, масалан, ойлиги ҳажмини белгилаш мумкин бўлади.

 

Pyrus

 

Pyrus мобиль хизмати эса ишларни белгиланган муддатлардан кечиктирмай бажарилишига ёрдам беради. Муддат кўпинча тадбиркорлик субъектлари учун муаммоли масала ҳисобланади. Чунки лойиҳаларнинг муддатидан кечиктириб топширилиши бизнеснинг оқсашига сабаб бўлиши мумкин.

 

Pyrus белгиланган муддатларда ўз вазифасини бажаришга улгурмаётган ходимларни аниқлашга қодир. Раҳбарлар ушбу хизматдан фойдаланиб, буни кузатишлари, зарур ҳолатларда назоратга олишлари мумкин бўлади.

 

Масофадагилар “бир жамоада” эканликларини ҳис қилсинлар.

 

Ҳам офисдаги, ҳам масофадан туриб ишлаётган ходимлар ўртасида виртуал иш муҳитини яратиш зарур. Унда барча ходимлар: бухгалтерия, маркетинг бўлими, кадрлар хизмати ва бошқалар ҳаммаси  бир-бири билан алоқа ўрнатиш имкониятига эга бўлсин. Электрон почта ёки телефон билан чекланиб қолиш ярамайди.

 

Бундан ташқари, масофадаги ходимларингизни бошқариш, улар билан муаммолар ва иш жараёнида вужудга келган масалаларни худди реалдагидек тез ва осон ҳал этиш имкони мавжуд бўлсин.  Бу мақсадда Мегаплан, Битрикс24, Microsoft Project, Team Viewer, Google хизматлари кабилардан фойдаланишингиз мумкин.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.