Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак самозанятому начать платить налог с оборота Как проверить подлинность иностранного «сертификата налогового резидентства» Как определять невычитаемые расходы

Олий хўжалик суди ОАВ учун танлов эълон қилди

01.02.2016

Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган энг муҳим ислоҳотлардан бири – бу суд-ҳуқуқ тизимининг жамиятнинг барча қатламлари учун шаффофлиги ва иш самарадорлигини ошириш масаласи. Мамлакатимиздаги хўжалик юритувчи субъектлар ҳимояси йўлида Олий хўжалик суди томонидан ахборот-коммуникация технологиялари кенг татбиқ қилинаётир, ОАВ билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

 

Шу боис,  Олий хўжалик суди суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг, шунингдек хўжалик судлари фаолиятининг ОАВда ёритилишини янада такомиллаштириш мақсадида «Адолат – қонун устуворлигида» деб номланган танловни эълон қилмоқда.

 

Танловда иштирок этишни хоҳловчилар диққатига:

 

- танловга республика миқёсидаги газета, журналларда чоп этилган,  телевидение ва радио ҳамда бошқа электрон ОАВда берилган  хўжалик судлари тизимидаги ислоҳотларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилишга, аҳолининг бу борадаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга йўналтирилган мақолалар, кўрсатувлар, эшиттиришлар қабул қилинади;

 

- мақолалар чоп этилган газета ва журналлар, Интернет сайтларидаги мақолалар, кўрсатув ва эшиттиришлар  ёзилган тасмалар Олий хўжалик суди матбуот котибига таҳририят, телевидение, радио ходимлари ёки муаллиф томонидан тақдим қилиниши лозим;

 

- танловда учта ва ундан ортиқ мақола, кўрсатув ва эшиттиришлар билан иштирок этиш мумкин;

 

- тақдим этилган мақола, кўрсатув ва эшиттириш  муаллифининг тўлиқ исм-шарифи, иш жойи ва лавозими, телефон рақами ҳақидаги маълумотлар ҳамда паспорт нусхаси илова қилиниши шарт;

 

- танловга жорий йил 1 январдан 15 декабргача чоп этилган мақолалар, кўрсатув ва эшиттиришлар  қабул қилинади.

 

 Танлов 2016 йил 23 декабрда якунланиб, ғолиблар матбуотда эълон қилинади ҳамда:

 

- 1-ўрин учун Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг I-даражали дипломи ва энг кам иш ҳақининг 20 баравари миқдорида пул мукофоти;

 

- иккита 2-ўрин учун Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг II-даражали дипломи ва ғолибларнинг ҳар бири энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида пул мукофоти;

 

- учта 3-ўрин учун Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг III-даражали дипломи ва ғолибларнинг ҳар бири энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

 

Танловда қатнашиш истагини билдирганларга мурожаат учун манзил: 100097, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чўпонота кўчаси, 6-уй. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди биноси, телефон: 273-94-82 , электрон почта - press@oxs.uz

 

Батафсил маълумотларни шу ердан олиш  мумкин.

 

 

Маъруф УСМАНОВ

 

 

                                                                      

Мавзу бўйича материаллар: 

 

Суд тизимига АКТ жадал жорий қилинмоқда

 

Телекоммуникациясиз ривожланиш бўлмайди!

 

Адвокатлик амалиёти: яна бир бор сўров ҳақида

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан:

 

Муддати ўтган дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш ва уни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби қандай?

 

ШЖБПҲга ихтиёрий бадалларни ушлаб қолиш ва уларни ҳисоботда акс эттириш тартиби қандай?

 

Қандай асосда Молия вазирлиги ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтаришни рад этиши мумкин? Молия вазирлиги қайтариш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни талаб қилиб олишга ҳақлими?