Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzИнформационное сообщение Минфина от 26 сентября 2022 года №06/04-01-02-32/3374 План главбуха на октябрь 2022 года Не забудьте обследоваться по статистике за III квартал 2022 года Как работать с мотивированным мнением налогового органа

Олий Мажлис Сенатининг VII ялпи мажлиси 11 сентябрда бўлиб ўтади

04.09.2020

Читать на русском языке

2020 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

 

Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлисини 2020 йил 11 сентябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган: 

  • “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги;
  • “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги;
  • “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги;
  • “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги;
  • “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
  • “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

 

Шунингдек, молия вазирининг Ўзбекистон Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилади.

 

Илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати ҳақида ҳамда Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.