Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Почему нужно наладить регистрацию наемных работников ИП15 важнейших вопросов о работе самозанятых Как определять дату получения дохода для исчисления НДФЛ Когда начинать продажу остатков импорта, с которых снимается запрет

Олий Мажлис Сенатининг XII ялпи мажлиси 5 февралда бўлиб ўтади

02.02.2021

Читать на русском языке

Бу ҳақдаги қарор Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 1 февралдаги мажлисида қабул қилинди.

 

Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда қуйидаги қонунларнинг кўриб чиқилиши назарда тутилган:

  • “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”;
  • “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”;
  • “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”;
  • “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”;
  • “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”.

 

Бундан ташқари, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини муҳокама қилиш назарда тутилмоқда.

 

Шунингдек, илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар, мамлакатимизда тошқинлар, сел оқимлари, кўчки хавфи мавжуд тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктлари ҳамда иқтисодий объектлар хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_