Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Олий Мажлис Сенатининг XIX ялпи мажлиси 29 сентябрда бўлиб ўтади

29.09.2021

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган Сенатнинг ялпи мажлисини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Ялпи мажлисда қуйидаги қонунларни муҳокама қилиш назарда тутилмоқда:

  • “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги;
  • “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги “Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги;
  • “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
  • “Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
  • “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги;
  • “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги;
  • “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги.

 

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботи эшитилади.

 

Шунингдек, таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги долзарб муаммолар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йилдаги ва 2021 йилнинг ўтган давридаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2021-11-29
  • USD:10777.04 (+0.00) сум
  • EUR:12140.34 (+0.00) сум
  • RUB:142.21 (+0.00) сум