Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Кто должен сдать финотчетность за III квартал 2021 года Как исправить оценку «Высокий риск» по критерию «Данные о руководстве» Типичные ошибки при налогообложении «командировочных» Новые преференции при импорте фруктов, мяса, растительного масла

Олий Мажлис Сенатининг XV ялпи мажлиси 28 майда бўлиб ўтади

26.05.2021

Читать на русском языке

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисини 2021 йил 28 май куни чақириш тўғрисида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

 

Видеоконференцалоқа шаклида икки кун (28 – 29 май кунлари) давомида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Хусусан, қуйидаги қонунларни муҳокама қилиш назарда тутилган:

  • “Транспорт тўғрисида”ги;
  • “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги;
  • “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги;
  • “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва бошқа қатор қонунлар.

 

Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси тўғрисидаги масала кўрилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил ва 2021 йил биринчи чораги якуни бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни эшитилади.

 

Ялпи мажлисда таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар ҳамда коронавирус пандемиясидан кейин туризмни тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига  парламент сўровлари юбориш, шунингдек, бошқа масалалар кўриб чиқилиши ҳам режалаштирилган.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_