Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:4 нововведения для плательщиков НДС Почему сейчас самое время воспользоваться интерактивной услугой «Проверить свой статус» Обзор нового Положения о порядке регистрационного учета плательщиков НДС Как выставлять счета-фактуры при лизинге

Олий Мажлис Сенатининг XVI ялпи мажлиси 25 июнь куни бўлиб ўтади

23.06.2021

Читать на русском языке

2021 йил 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисини 2021 йил 25 июнь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда қуйидаги қонунларнинг муҳокама қилиниши режалаштирилган:

  • “Расмий статистика тўғрисида”ги;
  • “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги;
  • “Судлар тўғрисида”ги;
  • “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида”ги;
  • “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги;
  • “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги.

 

Шунингдек, кун тартибида Олий Мажлис Сенатининг давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш, Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги масалалар ва бошқалар.

 

Шу билан бирга, Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл, Бекобод шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиши режалаштирилган.