Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:4 нововведения для плательщиков НДС Почему сейчас самое время воспользоваться интерактивной услугой «Проверить свой статус» Обзор нового Положения о порядке регистрационного учета плательщиков НДС Как выставлять счета-фактуры при лизинге

Олий Мажлис Сенатининг XVIII ялпи мажлиси 26 августда бўлиб ўтади

19.08.2021

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисини 2021 йил 26 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган. Улар орасида:

  • “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги;
  • “Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида”ги;
  • “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги;
  • “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
  • “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
  • “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар.

 

Бундан ташқари, Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш назарда тутилган.

 

Шунингдек, Кенгаш мажлисида Марказий банк томонидан янги кўринишдаги 5 000 сўмлик ва 10 000 cўмлик банкнотларнинг чиқарилиши тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.