Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Олий Мажлис Сенатининг XXII ялпи мажлиси 15 декабрда бўлиб ўтади

09.12.2021

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисини 2021 йил 15 декабрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Мажлисда қуйидаги қонунларни кўриб чиқиш режалаштирилган:

  • “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги;
  • “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги;
  • “Ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
  • “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги;
  • “Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида”ги.

 

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йил тўққиз ойидаги ижроси, Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш, Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижро этилишининг бориши юзасидан ҳисоботлар эшитилади.

 

Бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.