Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие льготы по НДФЛ доступны по ипотечным кредитам Как получить доступ к базам данных госорганов Как трактовать бонусы за привлечение клиентов Как не получить штраф за отсутствие цифровой маркировки Как рассчитать НДФЛ и ИНПС за сентябрь 2022 года

Олий Мажлис Сенатининг XXXII ялпи мажлиси 13 сентябрь куни бўлиб ўтади

08.09.2022

Читать на русском языке

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

 

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлисини 2022 йил 13 сентябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Ялпи мажлисда бир қатор қонунлар муҳокама қилинади. Улар орасида:

  • “Электрон тижорат тўғрисида”ги;
  • “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги;
  • “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги;
  • “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти  тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги;
  • “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар бор.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил I ярим йиллиги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилади.

 

Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш, шунингдек, Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ва Наманган шаҳри Давлатобод туманининг  ҳамда Наманган шаҳрининг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилади.