Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак самозанятому начать платить налог с оборота Как проверить подлинность иностранного «сертификата налогового резидентства» Как определять невычитаемые расходы

Олий суднинг янги китоби ва веб-сайти

23.11.2015

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг «Жиноят ишлари бўйича суд ҳужжатлари» китоби ҳамда расмий веб-сайти тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Тадбирни очар экан, Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими  мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази директори Нодир Жўраев мамлакатимизда изчил ва босқичма-босқич олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг туб моҳияти, аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини ҳамда қонунийликни таъминлашга қаратилганини алоҳида таъкидлади.

 

Жиноят ишлари бўйича процессул ҳужжатларни тузиш юзасидан тайёрланган мазкур «Жиноят ишлари бўйича суд ҳужжатлари» амалий услубий қўлланма айнан шу мақсадларга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Ушбу қўлланмада жиноят ишлари бўйича суд ҳужжатлари тушунчаси ва турлари, уларнинг мазмуни, ҳуқуқий асослари, суд ажримлари турлари, уларнинг мазмуни ва чиқариш тартиби, судга қадар иш юритиш босқичида, биринчи ва юқори инстанция судлари иш юритиш босқичларида чиқариладиган суд ҳужжатлари, жиноят ишлари бўйича алоҳида тоифадаги ишларни юритиш босқичида чиқариладиган суд ҳужжатлари ҳамда хусусий ажримлар, уларни чиқариш ва расмийлаштириш тартиблари амалдаги қонунлар ва Олий суд Пленумининг қарорлари талабларидан келиб чиққан ҳолда атрофлича ёритилган. Қўлланмадан суд ҳужжатлари намуналари ҳам кенг ўрин олган.

 

 

Олий суднинг янги веб-сайти (www.new.supcourt.uz шу ҳолатда 25 ноябргача ишлайди!) афзалликларидан бири шундаки, веб-сайт орқали фойдаланувчиларга бир қатор интерактив хизматлар тақдим этилган.

 

Улар жумласига қуйидагилар киради Интернет-қабулхона:

 

- Интернет кабинет (махсус рўйхатга олиш тизими, ID.UZ тизимидан, “E- SUD” тизимидан    рўйхатдан    ўтган    ёки    бевосита    веб-сайтдан    рўйхатдан    ўтган идентификация қилинган фойдаланувчилар учун электрон кутубхона ва адабиётларга обуна бўлиш)

 

- Процессуал ҳаракатларга тааллуқли бўлмаган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш  ва  кўриб  чиқиш  (умумий  юрисдикция  судлари,  Олий  суд  фаолиятига  доир умумий масалалар, веб-сайтга оид мурожаатлар)

 

Электрон кутубхона (суд фаолиятига доир электрон адабиётлар, мақолалар маълумотлар базаси, адабиётларни муаллиф номи ва адабиёт номи орқали қидирув функцияси). Бу кутубхона орқали суд тизимига оид турли адабиётлар, босма материаллар, мақолалар, таҳлилий, статистик материаллар, шарҳлар ва бошқа манбаларнинг муаллифи, асар номи ёки мақола сарлавҳаси орқали тезкор излаб топиш ва юклаб олиш имкониятига эга бўлишади;

 

Умумий юрисдикция судлари интерактив харитаси (вилоят,  шаҳар  ва  туман  кесимида  судларнинг ҳудудий  жойлашуви, уларнинг манзили, раҳбарлари, контакт маълумотлари  ва  мурожаат учун электрон почта манзили ва уларга мурожаат юбориш имконияти). Яъни интерактив харита орқали фойдаланувчилар ўзлари мурожаат қилмоқчи бўлган суд манзилини осон ва қулай топишлари, умумий юрисдикция судлари тўғрисида батафсил маълумотлар олишлари мумкин.

 

Сайтда қуйидаги Интерактив хизматлар (бир томонлама ва икки томонлама ўзаро алоқадорлик) ҳам мавжуд:  

 

- «E-SUD»  электрон  судлов  ахборот  тизимига  кириш  (веб-сайт  орқали  рўйхатдан ўтиш ва тизим имкониятларидан фойдаланиш)

 

- суд билан боғлиқ ҳужжат ва шакллардан нусха кўчириб олиш

 

- қайта алоқа функцияси (Интернет қабулхонанинг соддалаштирилган шакли)

 

Таъкидлаш жоизки, мазкур веб-сайт Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро Тараққиёт агентлиги  (USAID) ва Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси кўмагида ишлаб чиқилди.

 

Сайтнинг Бош саҳифаси кўриниши


 

Сайтнинг архитектураси

 

 

 

 

 

Маъруф Усманов иштирок этди ва ёзиб олди.

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Судланганлик ҳолати қандай тугалланади ва олиб ташланади

 

Habeas corpus” Ўзбекистонда одил судловни амалга ошириш институти

 

Қонунларга риоя этилишини назорат қилиш прокуратурага топширилади