Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Выездной мастер-класс для будущих предпринимателей – читайте на buxgalter.uzЧто ответить ГНИ при циклическом производстве и "незавершенке" – читайте на buxgalter.uzКак подтвердить отрицательный НДС – читайте на buxgalter.uzЧто ответить комиссионеру на требование ГНИ о доначислении НДС – читайте на buxgalter.uz

Олий ўқув юртига ҳужжатлар навбатсиз, онлайн топширилади

24.04.2019

Читать на русском языке

Май ойидан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали қабул қилиш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда. Айни пайтда ушбу жараённи тартибга солувчи қоидаларни тайёрлаш иши якунига етказилмоқда.

 

Тартиб-таомил 4 та қадамни ўз ичига олади.

 

1. ДХМ ёки порталда таклиф этилаётган электрон шаклга паспорт ва алоқа боғлаш маълумотларини киритиш зарур.

 

2. Тугатган ўқув муассасаси (коллеж, лицей ёки мактаб) ҳақидаги маълумотларни кўрсатиш.

 

3. Ўқув шаклини (кундузги, кечки, сиртқи) ва тилини танлаш, тест топшириш графигини белгилаш. Шу ернинг ўзида устуворлик тартиби билан 3 та исталган олий таълим муассасасини танлаб, синовдан ўтказиладиган хорижий тил ва имтиҳон топишириладиган ҳудудни белгилаш зарур.

 

4. Давлат божини тўлаш (тўлов тизимлари орқали онлайн тўлаш имконини яратиш режалаштирилмоқда).

 

Шундан сўнг ариза кўриб чиқиш учун юборилади, абитуриентга бу ҳақда тегишли хабарнома йўлланади.

 

Эслатиб ўтамиз, яқинда ҚҲТБТ порталида Президентнинг кириш тест имтиҳонларини ўтказиш тизимини такомиллаштиришга доир қарори лойиҳаси тақдим этилган эди (шарҳ – бу ерда). Бунда Адлия вазирлиги такроран тест топширганлик учун ҳақ тўланишини бекор қилиш ва ҳужжатнинг бошқа бандлари юзасидан ўз тавсияларини киритди.

  

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_