Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Онлайн-НКМ синовдан ўтказилди. У бизнесга нима беради?

26.06.2019

Читать на русском языке

Онлайн ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКМнинг жорий этилиши илк бор қандай натижаларни берди? 25 июнь куни Давлат солиқ қўмитасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мутахассислар бу борадаги хулосалари билан ўртоқлашдилар. 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 6.10.2018 йилдаги 807-сон ва 21.02.2019 йилдаги 150-сон қарорларига мувофиқ тажриба лойиҳалари амалга оширилди. ДСҚ битта тадбир доирасида мазкур ишларнинг якунларини чиқаргани бежиз эмас. Иккала тизимнинг мақсади битта – харажатлар ва ҳисоб юритишни мақбуллаштиришда, тушумни оширишда ҳамда харидорлар учун замонавий ва энг яхши таклифларни шакллантиришда бизнесга ёрдам берадиган, шунингдек солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда хатоларнинг олдини олиш, тушумлар давлат бюджетига тўлиқ келиб тушишини таъминлаш имконини берадиган қулай ва ишончли сервис яратиш.

 

ДСҚ раисининг ўринбосари Баҳодир Туробов ва «Янги технологиялар» илмий-тадқиқот маркази раҳбари Ҳаёт Насруллоев йиғилганларни лойиҳаларни амалга ошириш тафсилотлари билан таништирдилар. Уларнинг сўзларига қараганда, асосий натижага эришилди – онлайн ҳисобварақ-фактуралар ва НКМ ишлашини таъминлашга қодир бўлган ривожланаётган инфратузилма яратилди.

 

«Е-faktura» дастурий комплекси фаолият юритмоқда, у электрон ҳисобварақ-фактураларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобини юритиш учун мўлжалланган. Уларни ДСҚ маълумотлар базасида сақлаш ва зарур ахборотни исталган пайтда тез излаш учун шароит яратилди. Контрагентларга (бошқа ташкилотларга) ҳисобварақ-фактураларни бир зумда юбориш имкони берилгани яхши бўлди. Бухгалтерда ЭРИ ва Интернетга уланган компьютер бўлса бас. Материаллар билан ишлаш тезлиги тизимнинг афзаллиги ҳисобланади.

 

Токенлар ва SAM-карталардан фойдаланишга асосланган онлайн-НКМни жорий этиш ва ривожлантириш учун инфратузилма яратилди. У олди-сотди битими амалга оширилгани тўғрисида ахборотни савдо шохобчасидан ДСҚга онлайн режимда узатиш имконини беради. Қонунийликни таъминловчи ҳамда НКМдан фойдаланмай, товарлар ва хизматларни реализация қилиш ҳолларини қисқартирувчи механизмларни ишга туширувчи тизимларни яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Мобил иловалар учун QR-кодларни таниб олиш дастурларига асосланган онлайн-НКМ орқали берилган чекларнинг ҳақиқийлигини текшириш тизими назарда тутилган. Уларни AppStore ва GooglePlay орқали бепул юклаб олиш мумкин. Яқин орада чекларнинг ҳақиқийлигини кўп текширадиган бўладилар, сабаби SOLIQ мобил иловаси орқали чекни рўйхатдан ўтказиб, қимматбаҳо совғалар ютуқли ўйинида қатнашиш мумкин бўлади. 

 

Онлайн-НКМ тизимининг жорий этилиши назорат-касса машиналари ҳақидаги тасаввурни ўзгартириб юборади. Синовдан ўтган технологиялар Windows, Linux, MacOS платформаларида ишловчи деярли ҳар қандай гаджетни НКМга айлантириш имконини беради. Яқин орада бошқа платформаларда ишловчи техникадан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

 

Маҳаллий назорат-касса машиналарини ишлаб чиқарувчилар товарларни сотувчилар ва хизматларни етказиб берувчилар орасида илгаригидек профессионал савдо ускуналарини қадрловчилар бўлишига ишонадилар. Айнан шу сабабли тажриба лойиҳасини ўтказиш пайтида маҳаллий олимлар, муҳандислар ва ишлаб чиқарувчилар онлайн режимда ишловчи НКМ моделларини яратдилар.

 

Биринчилардан бўлиб «Семурғ-001» НКМга жорий этилаётган тизим талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат расмийлаштирилди. Ушбу русумдаги машинани 2019 йил 1 мартгача сотиб олганлар сервис ташкилотига мурожаат қилиб, ускуна дастурини қайта ўрнатиб беришни сўрасалар бас. Кейинроқ чиқарилган «Семурғ» эгалари битта тугмани боссалар кифоя, аппаратнинг ўзи танланган иш режимига қайта мослашиб олади. Ҳамма жойда онлайн-технологиялар босқичма-босқич жорий этилаётган пайтда бу жуда қулайдир. Бундай машина эгаси янги ускуна сотиб олишига тўғри келмайди. Боз устига, у ўзбек тилида ишловчи кам сонли моделлардан бири саналади. 

 

Энг асосийси, иккала тизим – онлайн ҳисобварақ-фактуралар ва НКМ амалиётда ўзини кўрсата олди. Биринчисини жорий этиш бўйича тажриба Чирчиқда, Навоий ва Сирдарё вилоятларида ўтказилди, бугунги кунга келиб бутун мамлакат ҳудудида тизимда ишлаш мумкин. Ундан фойдаланувчилар сони ҳам ортиб бормоқда.

 

Шу кунларда онлайн-НКМни жорий этиш бўйича тажриба якунига етказилмоқда. 2019 йил 22 июндаги ҳолатга кўра 175 та савдо шохобчаси лойиҳада ихтиёрий асосда иштирок этди. Улар НКМ сифатида фойдаланиладиган ускунани мустақил равишда танладилар. Улар фискал модуллар билан жиҳозланган касса ускуналари ёрдамида ДСҚга 37 млрд сўмлик 80 мингта фискал чек ҳақида ахборот бердилар. 

 

Яқин орада бутун мамлакат ҳудудида технологияларни фаол жорий этиш режалаштирилмоқда. ДСҚ вакилларининг сўзларига қараганда, бу:

 

  • истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • сайёр текширувлар сонини қисқартириш. Фақат қоидабузарликлар ёки номувофиқликлар, ностандарт ва шубҳали тусдаги четга чиқишлар аниқланганда улардан фойдаланилади;
  • савдо тушуми ҳажмини ва солиқлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганини аниқ белгилаш;
  • «хуфия бухгалтерияни» бекор қилиш ва бизнесни «соядан» чиқариш ҳисобига бюджетга тушумларни ошириш;
  • биринчи галда зарур бўлган маҳсулотлар ва товарлар нархларини таҳлил қилиш имконини яратади.

 

Ахборот тўлдирилмоқда. Яқин орада buxgalter.uz порталида бухгалтерларни қийнаётган саволларга жавоб берувчи материаллар мавзулар бўйича бериб борилади.  

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_