Эртага, 6 июнь куни Адлия вазирлиги мутахассислари кун давомида онлайн тарзда ёки электрон почта орқали аҳолининг нотариат соҳасида қизиқтирган саволларига жавоб беради.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Онлайн нотариус акцияси
Онлайн нотариус акцияси
05.06.2018
Нотариат соҳасидаги саволларни 5 июнь куни соат 18:00 дан бошлаб @notariusgasavolbot орқали йўллаш мумкин.
Бу - муҳим. Саволлар 80 та сўздан ошмаслиги, айнан нотариат соҳасига оид (битимларни расмийлаштириш, давлат божлари ва ҳ.к) бўлиши лозим. Талабларга жавоб бермайдиган саволлар кўриб чиқилмайди.
6 июнь соат 15:00 да Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошкулов “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг саволларига жавоб беради.
Эслатиб ўтамиз, “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” гуруҳи Facebook ижтимоий тармоғида ташкил этилган.
Гуруҳда адлия органлари ва муассасалари томонидан (ФҲДЁ, нотариат, “ягона дарча” марказлари, қонунчилик) тўғрисида шикоят ва таклифлар, бошқа мурожаатлар кўриб чиқилади, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича тушунтиришлар берилади. Бундан ташқари, фойдаланувчиларнинг вазирлик фаолияти билан боғлиқ саволларига Адлия вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмалари масъул ходимлари жавоб қайтаришади.
Фозила Ашурова, мухбиримиз.
Публикации по теме:
- Нотариал расмийлаштиришда видеоконференцалоқа хизмати учун тўлов оширилмоқда
- Мол-мулкни учинчи шахсларга ўтказишга ўрнатилган тақиқ қандай ечилади
- Қайси ҳолатларда нотариус лицензияси тўхтатилиб турилади
- Давлат нотариал идоралари ишчиларига овқатланиш харажатлари қопланади
- Нотариусларнинг тадбиркорларга кўрсатадиган хизматлари бўйича тариф белгиланди
- Хусусий нотариал фаолияти: қоидалар ва амалга ошириш тартиби