Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Овердрафт янги имкониятлар беради

22.02.2018

2017 йил февралида Ягона умумреспублика процессинг маркази жисмоний шахсларни кредитлаш – овердрафт хизматини жорий эта бошлади. Бугун ҳар бир хоҳловчи «қўшимча ҳамён»га эга бўлиши мумкин. Бироқ буни қандай қилиб фойдалироқ шартларда амалга оширса бўлади? Тафсилотлар бизнинг шарҳимизда.

 

Хизматни амалга ошириш учун техник имкониятлар юзага келиши биланоқ овердрафт бўйича илк таклифлар киритила бошлади. Бироқ Марказий банк томонидан Жисмоний шахсларга банк пластик карточкаси орқали овердрафт кредити бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлангандан кейин банклар 2017 йил ёзида янги технологияларни фаолроқ жорий эта бошладилар. Бугунги кунга келиб, тижорат банкларининг бош офислари ахборотига кўра, мамлакатимиздаги 9 та банк бундай хизматни тақдим этмоқда.

 

Ёнингиздаги маблағ товар ёки хизмат ҳақини тўлашга етмайди дейлик. Нима қилиш керак? Таниш-билиш ёки қариндошларга қўнғироқ қилиб, қарз олган маъқулми? Бундай қилиш шарт эмас. Вариант бор – овердрафт. Бироқ кредитни исталган миқдорда олиб бўлмайди, ариза берувчи оладиган ўртача ойлик иш ҳақининг 3 баравар миқдорига тенг маблағ берилиши мумкин. Кредитнинг фақат сарфланган қисмига фоиз ҳисобланади. Овердрафт 12 ойгача бўлган муддатга берилади. Ариза берувчининг банк олдидаги мажбуриятлари автоматик равишда, келиб тушган пул маблағларини ҳисобдан чиқариш йўли билан бажарилади. Айрим банклар ариза берувчининг нақд маблағ тўлаш орқали ҳисоб-китоб қилишига рухсат берадилар.

 

Ушбу имкониятлардан фойдаланиш учун тегишли хизматни ёқиш лозим. Бунинг учун банкка мурожаат қилиш зарур. Банк ходими, муассасада амал қилувчи Низомга мувофиқ, ариза ёзиб, паспорт нусхаси ва муайян даврдаги даромадларингиз тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишингизни сўраши мумкин. Айрим банкларга СТИР, ШЖБПҲ, меҳнат дафтарчаси ва суғурта полисининг нусхаларини тақдим этиш зарур. Шунингдек банкларда овердрафт очишга иш берувчининг розилигини талаб қилишлари мумкин. Ариза юзасидан қарор 3 кун ичида қабул қилинади.

 

Бироқ масофадан туриб, мобиль илова орқали овердрафтни расмийлаштириш имконини берувчи таклифлар ҳам киритилмоқда. Фикримизча, бундай имкониятни тақдим этувчи банклар сони ошиб бораверади.

 

Фоиз ставкалари. Ушбу мезонга кўра таклифларни 5 тоифага бўлиш мумкин. Энг қуйи фоиз ставкаси – йиллик 14% Асака банк, Туронбанк ва Микрокредитбанкда белгиланган. Бунда Туронбанкнинг таклифлари фақат пенсионерларга мўлжалланган. Йиллик 19, 24, 25 ва 28% таклифлар ҳам мавжуд.

 

Таклифлар турли гуруҳга мансуб мижозларга мўлжалланган. Аксарият банклар фақат иш ҳақи пластик карталарига хизмат кўрсатиш шартномаларини тузган корпоратив мижозларининг ходимларига овердрафт-кредитларни таклиф этадилар.

 

3 та банк корпоратив мижозларининг ходимларига ҳам, бошқа жисмоний шахсларга ҳам кредит беришга тайёр. Таклифларнинг ушбу сегментида ҳам турли фоиз ставкалари – йиллик 14, 19 ва 25% амал қилади. 

 

Олег Гаевой.

 

 


Комментарии (1)

Добавить комментарий

Гость_умида :

2018-07-21 20:24:18

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-08-07
  • USD:7783.05 (--8.83) сум
  • EUR:9002.65 (--79.57) сум
  • RUB:122.96 (--1.23) сум