Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Пандемияда меҳнат шароити қандай ташкил этилиши – янги таҳрирдаги СанҚваМда

13.05.2020

Читать на русском языке

COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида"ги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари янги таҳрирда  ишлаб чиқилди.

 

Қоидалар COVID-19 инфекцияси тарқалиши бўйича эпидемиологик вазиятни кескинлашуви даврида ишчи ва ходимларни саломатлигини ҳимоя қилиш учун мақбул меҳнат шароитини ва меҳнат жараёнини ташкил этиш билан атроф муҳитни ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишга қаратилган профилактик тадбирларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Ҳужжат давлат идоралари ва ташкилий-ҳуқуқий, мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар бошқа ташкилотларга қўйиладиган гигиеник талабларни белгилайди. Қоидалар юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади.

 

Ҳужжатда иш жойи, автотранспорт, ишлаб чиқариш биноларига ишлов бериш таомили баён этилган. Шахсий ҳимоя воситалари ва ижтимоий масофа белгиланган. Ходимда инфекция аломатлари аниқланганда коронавирус инфекциясини олдини олиш бўйича чоралар баён этилган.

 

Қоидаларни бузиш қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

 

 

 

 

Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум