Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Паспорт олиш учун электрон навбат

15.05.2018

Давлат персоналлаштириш маркази сайтининг янги версияси ишга туширилди. Сайт орқали биометрик паспорт ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун электрон навбатга туриш мумкин.

  

Сервисдан фойдаланиш учун сайтнинг «Интерактив хизматлар» бўлимига кириш керак. Мурожаатга бир иш куни давомида ишлов берилади ва аризачига SMS-хабар воситасида брон қилинган навбат санаси ва вақти ҳақида ахборот келади.  

 

Шу ернинг ўзида ариза-анкета бланкасини тўлдириб, қоғозга чиқариш ёки тўлдирилмаган бланкани қоғозга чиқариш мумкин.

 

Махсус функция давлат божини тўлаш учун квитанцияни генерациялаш ва уни иш куни давомида қоғозга чиқариш имконини беради.

 

Давлат божини Click тизими орқали тўлаш мумкин.

 

Илгари ушбу тартиб-таомиллардан ўтиш учун туман маълумотлар йиғиш пунктига албатта бориш керак бўлар эди.




 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-06-19
  • USD:7883.99 (--25.38) сум
  • EUR:9150.95 (--155.21) сум
  • RUB:124.89 (--1.83) сум