Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак самозанятому начать платить налог с оборота Как проверить подлинность иностранного «сертификата налогового резидентства» Как определять невычитаемые расходы

Пенсионерлар метрода бепул юриш ҳуқуқига эга бўлишди

10.03.2017

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори 9 март куни қабул қилинди. Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари 15 мартдан пенсия гувоҳномасини кўрсатган ҳолда соат 10.00 дан 16.00 гача метрода бепул юриш ҳуқуқига эга бўладилар.

Пойтахт ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжумани доирасида бу ҳуқуқдан қандай фойдаланиш ҳақида сўз юритилди.

 

“Пенсия” жетонларини оддий жетонлар сотиладиган ҳар қандай кассадан олиш мумкин. Бунинг учун Ўзбекистон фуқаросининг пенсия гувоҳномаси  (шу жумладан саломатлигига кўра пенсияда бўлганлар) тақдим қилиниши зарур. Бошқа ҳудудлардан келган пойтахтимиз меҳмонлари ҳам имтиёздан фойдаланишлари мумкин.

 

Пенсионерлар учун жетонлар оддий жетонлардан фарқ қилади. Бу имтиёзли йўловчилар сонини ҳисобга олиш учун зарур. Имтиёзли жетонлар алоҳида турникетлардан ўтишда ишлатилади.

 

“Тошкент метрополитени” УК ҳаракатланиш хизмати бошлиғи Дилшод Матсинов таъкидлаганидек, айни вақтда метро станциялари пенсионерларни ўтказиш учун махсус турникетлар билан жиҳозланган, 15 мартда эса барча кассалар зарур миқдорда “пенсия” жетонлари билан таъминланади.

 

Керагида ишлатиш учун жетонларни захира қилиб олишнинг иложи йўқ, чунки пенсия гувоҳномаси тақдим қилинганда фақат битта жетон берилади. Фақат пенсионернинг ўзига бепул жетон олиш ҳуқуқи тақдим қилинади.

 

Матбуот анжуманида таъкидланганидек,   Вазирлар Маҳкамасининг  қарори (2017 йил 9 мартдаги 128-сон) Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорига (2017 йил 23 январдаги 31-сон) мувофиқ, шунингдек кекса авлодни қўллаб-қувватлаш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш мақсадида қабул қилинган.

 

Шунингдек, мазкур ҳужжат билан бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланадиган пенсионерлар сонини ҳар куни ҳисобга олиш тартиби белгиланган. Олинмай қоладиган даромадлар давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

 

Саида Жонизоқова,

мухбиримиз.