Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Пенсионерлар ўз ҳисобланмалари тўғрисида СМС воситасида билиб оладилар

14.03.2016

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси таклифига кўра пенсиялар ва ижтимоий нафақалар олувчи фуқаролар учун уларни СМС-хабарлар воситасида ҳисобланмалар тўғрисида хабардор қилиш хизмати жорий қилинмоқда.

 

Хизмат Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон Қарорини бажариш юзасидан, шунингдек кексаларга ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф тоифаларига  ахборот хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида жорий қилинмоқда.   

 

Пенсия жамғармасининг СМС-хабар бериш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1.03.2016 йилдаги 165-Ф-сон Фармойиши билан маъқулланган, деб хабар берилади Жамғарма сайтида.

 

Хабарлар мобил алоқа воситаларига бепул асосда жўнатилади ҳамда ўз ичига қуйидагиларни олади:

 

Ўзбекистон Республикаси Фармонларига асосан пенсиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорининг оширилиши тўғрисидаги ахборот;

 

банк пластик карталарига эга шахсларни уларга пенсиялар ва ижтимоий нафақалар ўтказилганлиги тўғрисида хабардор қилиш;

 

улар томонидан қисқа рақамга йўлланган якка тартибдаги сўровлар асосида пенсиялар ва ижтимоий нафақаларнинг миқдорлари, тўлов шакли ва тайинлаш муддати тўғрисидаги ахборот;

 

давлат пенсия таъминоти соҳасида ахборот тусига эга билдиришлар.

 

Фуқароларга жўнатиладиган СМС-хабарларнинг таркиби ва маълумотлар базасини шакллантириш манбаси бўлиб Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобланади.

 

СМС-хабарлар жўнатишни амалиётга жорий қилиш Пенсия жамғармаси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

 

Мобил алоқа тармоғи операторлари ва контент-провайдерлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида СМС-хабарларни жўнатиш бепул асосда амалга оширилади ҳамда унга солиқ солинмайди.

 

 

Мавзуга доир материал:

 

Пенсияни пластикка ўтказиш – ихтиёрий иш

 

Курс валют

2017-11-21
  • USD:8085.11 (+15.82) сум
  • EUR:9487.07 (+83.93) сум
  • RUB:136.65 (+0.39) сум
Общество с ограниченной ответственностью ООО «Toprint» Мирабадского района г. Ташкента, (ИНН 206957405) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда с
2 110 000 000 сумов до 594 387 000 сумов.