Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для кого налог за пользование водными ресурсами будет установлен в пятикратном размере - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: налог за пользование недрами существенно не изменится - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: ЕЗН объединяется с земельным налогом - читать на buxgalter.uz Система Вir.uz возобновила квалификационные экзамены - читать на buxgalter.uzПроект НК: какие нас ждут финансовые санкции - читать на buxgalter.uzТеперь можно обращаться за кредитом в любой банк, независимо от постоянного местонахождения - читать на buxgalter.uzЧто нового ждет налогоплательщиков в персональном кабинете - читать на buxgalter.uzНужно ли писать ответ на требование ГНИ, если вы с ним согласились - читать на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер, если выручка превысила 1 000 000 000 сумов - читать на buxgalter.uzДо 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uz

Пенсия олиш учун ишончнома – қўшимча тўловларсиз

01.02.2019

Читать на русском языке

Адлия вазирлиги 2018 йилда аҳолига кўрсатилган ҳуқуқий хизматлар турлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

 

Аввало, Солиқ кодексининг 331-моддасига мувофиқ аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда давлат божини тўлашдан озод қилинганлар. Бироқ нотариал ҳаракатни расмийлаштирганда ҳуқуқий маслаҳат берганлик, ҳужжатлар лойиҳасини тузганлик ва мол-мулкка нисбатан тақиқ текширилганлиги учун улардан ҳақ ундириш масаласи очиқлигича қолган эди.

 

2019 йил 10 январдан бошлаб аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳамда айрим ташкилотлар нотариусга мурожаат қилганда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинди.

 

Мисол учун, бугунга қадар пенсионер пенсия олиш учун бирор шахсга ишончнома берганда нотариуслар ЭКИҲнинг 15%и, яъни 30 409 сўм миқдорида ҳақ ундирганлар (бу ҳолда давлат божини тўлашдан озод қилиш Солиқ кодексининг 331-моддаси 6-бандида назарда тутилган, таҳр.). Энди пенсионерлар пенсия олиш учун бошқа шахсга ишончнома берганда бундай харажатларни тўлашдан озод қилинди.

 

Далил: 2018 йил давомида бу турдаги 117 102 та ишончнома тасдиқланди, ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ миқдорлари 2 млрд 374 млн сўмни ташкил этди.

 

Республикадаги барча нотариуслар 2018 йил давомида жами 4 млн 282 мингдан ортиқ нотариал ҳаракатни амалга оширганлар, бу 2017 йилга нисбатан (5 млн 910 мингдан ортиқ) 28%га кам. 

 

Далил: ушбу статистика республиканинг барча нотариал идоралари томонидан бир дақиқада 31 та нотариал ҳаракат амалга оширилишига эришилганлигини англатади

 

Кўчмас мулк. Ўтган йилда кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимлар сони 203 525 тага етган, ушбу кўрсаткич 2017 йилда 165 587 тани ташкил этган эди. Шундан уй-жой олди-сотди шартномалари – 148 640 та (2017 йилда 119 871 та). Уй-жой олди-сотди шартномалари энг кўп амалга оширилган ҳудуд Тошкент шаҳри бўлса, энг кам уй-жой олди-сотдиси Сирдарё ва Хоразм вилоятларига тўғри келади.

 

Шунингдек ҳисобот даврида 23 183 та кўчмас мулкни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномалар берилган.

 

Автотранспорт воситалари. 2018 йилда 345 392 та автотранспорт воситаси олди-сотди қилинди, бу эса 2017 йилга нисбатан 7 003 тага ёки 0,5%га кам демакдир.

 

2018 йил давомида автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқи билан нотариал идораларда 670 717 та ишончнома расмийлаштирилган.

 

Оилавий муносабатларга оид келишувлар. 2018 йил давомида республика нотариал идораларида 219 та никоҳ шартномалари тузилган. Уни нотариал тасдиқлаганлик учун давлат божининг бекор қилиниши ушбу турдаги ҳаракатларнинг кўпайиш сабабларидан бири бўлган.

 

Тўловлар. «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими «Биллинг» ахборот тизими билан интеграция қилинганлиги натижасида 2018 йил 1 февралдан нотариал ҳаракатлар учун тўловлар электрон тарзда амалга оширилиб келинмоқда.