Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как решить проблему «фантомного директора» в ЭДО – читать на buxgalter.uz Как составить Расчет НДФЛ и соцналога, если применяли более двух ставок соцналога – читать на buxgalter.uzКак оформить ЭСФ, если комитент – нерезидент – читать на buxgalter.uzКакие налоговые задолженности будут признаны безнадежными – читать на buxgalter.uzЛьгота для высококвалифицированного гендиректора – читать на buxgalter.uzКакие пени и штрафы ждут декларантов – читать на buxgalter.uzПочему за «уточненку» наказывают аудиторов – читать на buxgalter.uzКому не нужно представлять справку об авансовых платежах на III квартал – читать на buxgalter.uz

Пенсия қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш таклиф этилди

30.10.2018

Читать на русском языке

Халқ-демократик партияси депутатлари «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонундаги касалликка чалинган болалар ва қарияларни парваришлаш билан шуғулланган шахсларнинг пенсияга чиқишига тўсқинлик қилаётган чекловларни бекор қилишни таклиф этдилар. «Народное слово» газетаси шу ҳақда хабар берди.



Депутатлар Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан биргаликда ногирон болаларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича ўтказган таҳлилларнинг кўрсатишича, 16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг 98%и уй шароитида ўз ота-онаси қарамоғида тарбияланмоқда. I гуруҳ ногиронлари ва ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга ҳам асосан худди шу шароитда қараб турадилар. Парваришлаш билан шуғулланган қариндошлар одатда узоқ муддат ишлай олмай, пенсияга чиқиш вақтида муаммоларга тўқнаш келадилар. Натижада пенсия ёшига тўлганда ҳам пенсия тайинлаш учун зарур иш стажини тўплаш ниятида ишлашда давом этишга ёхуд нафақа (зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар учун, таҳр.) олишга мажбур бўладилар.  



Бунга «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун нормаси сабабчи, унда фуқароларнинг кўрсатилган тоифасини парваришлаш даври умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирдагина иш стажига қўшиб ҳисобланиши белгиланган. Мазкур чеклов сабабли ўзгалар парваришига муҳтож бўлган қариндошларига қаровчи кўпчилик фуқаролар пенсия тайинлаш учун зарур стажни тўплай олмаяптилар.

 

Депутатларнинг фикрича, яқинларини парвариш қилишга ўзини бахшида қилганлар олдига бундай чекловлар қўйилмаслиги даркор. Шу муносабат билан парламентарийлар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддаси биринчи қисми «д» банди, шунингдек ушбу модданинг иккинчи қисмидаги амалдаги чекловларни истисно қилишга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф этдилар.  

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_