Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Оплатили работнику курсы – возникает ли у него доход? У ННО появился свой стандарт учета – но применять его с 2028 года, а отчитываться нужно уже сейчас Как добавить анкеты по ИНН организации в систему «Халк банка»

Пенсия ва нафақалар ҳақида SMS орқали хабар берилади

01.03.2017

Эндиликда пенсионерлар ва ижтимоий нафақалар олувчилар реал вақт режимида SMS-сўров орқали пенсия ва нафақалар миқдори ва тўлов муддатлари ҳақидаги ахборотни сўраб олишлари мумкин бўлади.

Хизматдан фойдаланиш учун 10711 рақамига пенсия гувоҳномасида кўрсатилган  пенсионер ёки ижтимоий нафақа олувчининг шахсий ҳисобварағи рақамини (етти белгили рақам) сақлайдиган SMS-сўров  жўнатиш зарур.

 

Пенсия жамғармаси хабарида қайд қилинишича, мазкур янгилик Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан “Пенсия” автоматлаштирилган дастурий мажмуидан фойдаланиш йўли билан жорий қилинди. Ҳозирги вақтда “Пенсия” ДТ  Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга ошириладиган давлат пенсиялари, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш ва тўлаш бўйича барча жараёнларни амалга оширади.

 

Пенсия жамғармаси вакилининг қўшимча хабар беришича – хизмат бепул кўрсатилади.