Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Оплатили работнику курсы – возникает ли у него доход? У ННО появился свой стандарт учета – но применять его с 2028 года, а отчитываться нужно уже сейчас Как добавить анкеты по ИНН организации в систему «Халк банка»

Пенсияни почтачилар тарқатмайди

18.03.2017

Президентнинг 13.03.2017 йилдаги ПҚ–2826-сон «Пенсия ва нафақаларни тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Марказий банк хабар беради.

Ҳужжат билан Халқ банки бутун республика бўйича пенсия ва нафақалар тўлаш бўйича ягона ваколатли банк этиб белгиланди. «Ўзбекистон почтаси» АЖ ушбу функцияни босқичма-босқич банкнинг махсус бўлимларига топширади.

 

Бу пенсионерлар учун пенсия олишда ноқулайликлар келиб чиқади, дегани эмас. Банкларнинг махсус бўлимлари фуқаролар йиғинлари бинолари ёки пенсионерлар маблағларни олиши қулай бўлган бошқа биноларда очилади. Бунда мустақил ҳаракатлана олмайдиган ва махсус кассаларда уларни ололмайдиган шахсларга пенсия ва нафақалар Халқ банки томонидан бевосита уларнинг яшаш жойи бўйича олиб бориб топширилади.

 

Тизим узлуксиз ишлаши учун Марказий банк Халқ банкини нақд пул билан таъминлаб туради, Халқ банкининг ўзида эса ўз инкассация хизмати  тузилади. Бунинг учун 590 та «Дамас» русумли автомобиллар сотиб олинади.