Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

«Пластик»да тўловни бекор қилиш осонлашди

11.09.2018

Читать на русском языке

Uzcard компанияси «карта ҳисобрақамидаги пул маблағларини холдирлаш» хизмати ишга тушганлигини хабар қилди, бу карта сақловчисига товарларни (хизматларни) олгунга қадар маблағларни «музлатиб туриш» имконини беради.   

 

У қандай ишлайди? Хизмат  Интернет-дўконлар ва мобиль иловалар орқали харидлар қилинганда қўшимча қулайликларни тақдим этади. 

 

Сиз буюртмага «карта ҳисобрақамидаги пул маблағларини холдирлаш» хизматисиз пул тўлаганингизда товар олаётганда тўловдан воз кечиш тўланган маблағларни қайтариш билан боғлиқ кўплаб даҳмазаларни келтириб чиқаради. Бу билан боғлиқ тартиб-таомиллар вақт сарфини талаб қилади.

 

Янги хизматдан фойдаланганда эса вазият тамоман бошқача. Товарга тўлов худди 2 босқичдан ўтгандек бўлади.

 

1-босқичда картангизда товар қийматидаги маблағни захиралаб қўясиз. Яъни охирги тўхтамга келмагунча бу пулларни ҳеч қаерга сарфлай олмайсиз.   

 

2-босқичда (товарни олаётганда) сиз ё тўлов якунланганини тасдиқлайсиз ёхуд «бекор қилиш» тугмачасини босиб, пулларни ўз ихтиёрингизга кўра тасарруф қилиш имконини дарҳол қўлга киритасиз. Хариддан воз кечишга доир бирор-бир муаммо бўлмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, Norma Knigi.uz Интернет-дўконини ишга туширди. У ерда офисдан чиқмасдан туриб ёки уйда ўтирибоқ ҳисоб, солиқлар ва ҳуқуққа оид фойдали адабиётларни харид қилса бўлади (ҳозирча холдирлашсиз).  Дўкон каталоги оқилона нархларда 50 тадан ортиқ нашрни ўз ичига олади ва қисқа муддатда етказиб берилади.    

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум