Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Пойтахт кўчаларида режали қазиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

09.11.2015

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси маълумотларига кўра, 2015 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрининг кўчаларида режали қазиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши мўлжалланмоқда, – хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати. Уларнинг рўйхати қуйида келтирилади:

 

 

1.Чилонзор тумани Муқимий кўчасида  “Dream Constraction” МЧЖ  томонидан  ўрта босимли газ тармоқларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 09.11.2015 й.

 

2. Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача “СУ-50” “12-Трест”   ОАЖ томонидан қурилаётган “Хаят” меҳмонхонаси биноси учун босқичма-босқич ўрта босимли газ тармоқларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 26.12.2015 й. 

 

3. Яккасарой тумани КҲАЙ (Ҳ.Умаров) кўчасида “4-сон Таъмирлаш Қурилиш Йиғиш Бошқармаси” МЧЖ  томонидан иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 21.11.2015 й.

 

4. Мирзо Улуғбек тумани Зиёлилар кўчасида “4-сон Таъмирлаш Қурилиш Йиғиш Бошқармаси” МЧЖ   томонидан иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 12.11.2015 й.

 

5. Учтепа тумани ТҲАЙ кўчасида “4-сон Таъмирлаш Қурилиш Йиғиш Бошқармаси” МЧЖ   томонидан иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 12.11.2015й.

 

6. Шайхонтоҳур тумани  генерал Узоқов кўчасида “4-сон Таъмирлаш Қурилиш Йиғиш Бошқармаси” МЧЖ томонидан иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 22.11.2015 й.

 

7. Учтепа тумани   Саккокий, Маҳорат ва Шароф кўчалари бўйлаб “ToshShahETK” ташкилотига тегишли катта кучланишли кабель тармоғини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 01.12.2015 й.

 

 

 

 

 Изоҳ: Тошкент шаҳар кўчаларида турли сабаблар, жумладан авария ҳолатлари туфайли  тезкор созлаш, қазиш ва таъмирлаш ишларининг олиб борилиши бундан мустасно.