Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Пойтахтда иситиш мавсуми бошланди

22.10.2015

Тошкент шаҳар ҳокими жорий йилнинг 21 октябрь куни “Тошкент шаҳрида 2015-2016 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида”ги 910-сон қарорини имзолади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.


 

Ҳужжатга кўра,  2015 йил 22 октябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектларида синов тариқасида иситишга, турар жой бинолари эса 23 октябрдан мунтазам иситилишга киришилади.    

 

 

Қарор билан “Тошкент иссиқлик электрмаркази”, “Тошкент иссиқлик маркази”, “Тошиссиққуввати”, туман ҳокимликлари ва Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасига ҳамкорликда иссиқлик манбалари, энергия билан таъминловчи, уй-жойлардан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан туман ҳокимликлари назорати остида иситиш мавсумини сифатли ўтказиш, барча  истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказилишини таъминлаш юклатилди.