Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Пойтахтнинг қайси кўчалари ва йўллари 2016 йилда реконструкция қилинади

01.06.2016

30 май куни пойтахт ҳокимлигида ўтказилган матбуот-анжумани режалаштирилган ишларнинг батафсил шарҳига бағишланди. Шаҳар маъмурияти вакиллари реконструкция қилинаётган, таъмирланаётган ёки йўл қопламаси, бордюрлари ва ер ости коммуникациялари алмаштирилаётган барча кўчаларнинг рўйхатини тақдим этди.

 

Сўнгги ҳафталар мобайнида пойтахтимиз йўллари ва турар жой массивлари ичида олиб борилаётган кенг кўламли йўл-қурилиш ишларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Кўчалар тўсилмоқда, автомобиль тирбандликлари вужудга келаётир, шаҳар рейсли автобуслари ўз йўналишларини ўзгартиришга тўғри келмоқда. Ҳамма ерда иш қизғин, катта йўл техникаси шовқини эшитилмоқда.

 

Қайд қилинганидек, бундай улкан йўл қурилиши пойтахтимиздаги йўлларда автотранспорт оқимининг шиддат билан ошиб бориши, марказий ва шоҳ кўчаларда оқимни камайтириш ҳисобига ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан изоҳланади.  Матбуот-анжумани чоғида Нурафшон кўчасини узайтириш ҳисобига режалаштирилган янги ҳалқа йўлини барпо этиш бўйича ишлар тўғрисида ҳам ахборот берилди.

 

Маҳмуд Обидов, Тошкент шаҳри Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари қайд этиб ўтганидек,  барча бажарилаётган ишлар республикамизнинг Мустақиллик кунига режалаштирилган, улар Тошкент шаҳри ҳокимининг 5 қарори доирасида   амалга оширилмоқда. Ушбу ҳужжатларнинг ҳар бири бўйича пудрат ташкилотлари белгиланган. Ҳозирги вақтда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига асфальт қопламасини буткул таъмирлаш, бетонли асосларни янгилаш, бордюрли тўсиқларни алмаштириш ишлари олиб борилаётир. М. Обидовнинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳалар бўйича ишлар октябргача давом эттирилади.

 

Қисман ёки тўлиқ реконструкция қилинадиган кўчаларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этамиз.

 

Тошкент шаҳри ҳокимлигининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан трамвай йўлларининг демонтаж қилиниши муносабати билан қуйидаги кўчаларда йўл қопламалари тикланади:


1. Сарикўл, Меҳржон, 8-март, Сайхун кўчаларининг Фарғона йўли кўчасигача, Алиев, Фитрат, Темирйўлчилар кўчаларининг Шимолий вокзалгача;

 

2. Тараққиёт кўчасидан бошлаб ТКАҲЙ бўйлаб Шимолий вокзал, Қушбеги кўчаларидан то Шота Руставели кўчасигача;

 

3. Муқимий кўчасининг “Чилонзор Оқтепа” майдонидан Шота Руставели кўчасигача;  

 

4. Уйғур кўчасининг “Самарқанд дарвоза” кўчаси чорраҳасидан ва  Бешқайрағоч кўчасидан ТАҲЙгача қисмида;

 

5. Саккокий, Алмоний, Тўқимачи кўчаларида;

 

6. Белтепа, Қамарнисо кўчаларида;  

 

7. Ўрозбоев, Қорақамиш кўчаларининг “Малика” айланмасигача бўлган қисмида. 

 

 

Тошкент шаҳрининг қуйидаги магистраль кўчалари реконструкция қилинмоқда:


1. Ўзбекистон кўчасининг Амир Темур кўчаси чорраҳасидан Бунёдкор кўчаси чорраҳасигача;

 

2. Бобур кўчасининг Халқаро аэропортдан Нукус кўчасигача;

 

3. Нукус кўчасининг Бобур кўчасидан Мустақиллик кўчасигача бўлган қисмида;

 

4. Шунингдек, Тошкент Халқаро аэропорти ҳудудида автотураргоҳ қуриш ишлари режалаштирилган. 

 

Қуйидаги йўл ўтказгичларнинг тоннель қисмларида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилади:


1. Абдулла Қодирий кўчасидаги   йўл ўтказгич;

 

2. Мустақиллик ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишувидаги  йўл ўтказгич;

 

3. Мустақиллик  ва ТКАҲЙ (Салор темир йўл кўприги ва автойўл кўприги)  йўл ўтказгичи;

 

4. Дўрмон йўли кўчасидаги йўл ўтказгич.

 

Марказлашган ва Республика йўл фонди маблағлари ҳисобидан магистраль кўчаларни реконструкция қилиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.


Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 5.08.2015 йилдаги 227-сон қарорига асосан:

 

- Мустақиллик кўчасининг Амир Темур хиёбонидан Мирзо Улуғбек кўчасигача;

 

- Амир Темур кўчасининг  Амир Темур хиёбонидан Қулоқтепа кўчасигача;

 

- Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов кўчасидан Нукус кўчасигача;

 

- Мирзо Улуғбек кўчасининг Тараққиёт кўчасидан ТТЗ шоҳбекатигача;

 

- Дўрмон кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчасидан “Боғишамол” кўчасигача бўлган қисмида реконструкция ишлари амалга оширилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 5.04.2016 йилдаги 102-сон қарорига асосан Республика йўл фонди маблағлари ҳисобидан:

 

- Нурафшон кўчасининг Беруний кўчасидан Чилонзор Оқтепа майдонигача узайтирилиши;

 

- Нукус кўчасини Муқимий ва Бобур кўчалари оралиғида узайтириш;

 

- Мирзо Улуғбек кўчасидан Оҳангарон шоссесигача Тараққиёт кўчасини қуриш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Давлат бюджетининг марказлашган маблағлари ҳисобидан Шота Руставели ва Муқимий кўчалари кесишувида йўл ўтказгич қурилиши амалга оширилмоқда.

 

Жорий йил якунига қадар шаҳар ва туманлар тасарруфидаги йўл ва йўлакларни буткул ва жорий таъмирлаш режалаштирилмоқда:

 


1. Х.Бойқаро кўчаси (ДСН биносидан Бектемир йўли кўчасигача бўлган оралиқ);

 

2. Нукус кўчаси (Бобур кўчасидан Тараққиёт кўчасидаги транспорт тоннелигача бўлган оралиқда бордюр алмаштириш);

 

3. Қорасарой кўчаси (А.Қодирий кўчасидан Қумлоқ кўчасигача бўлган оралиқ);

 

4. Бешёғоч кўчаси (Самарқанд дарвоза кўчасидан Масжид биносигача бўлган оралиқ);

 

5. Катта Қаъни кўчаси (Фозилтепа кўчасидан Ал-Хоразмий кўчасигача бўлган оралиқ);

 

6. Янги Юнусобод кўчаси (Янги Шаҳар кўчасидан ТАҲЙгача  бўлган оралиқ);

 

7. Бобур кўчаси (Аэропорт йўли ўтказгичидан Нукус кўчасигача бўлган оралиқда бордюр алмаштириш);

 

8. Бешариқ кўчаси (Иззат кўчасидан 48-кўп қаватли уйгача бўлган оралиқ);

 

9. Янги Байналмилал кўчасида йўл ва йўлакларни автотураргоҳ билан бирга буткул таъмирлаш;

 

10. Бобур кўчаси (Аэропорт майдонидан Шота Руставели  кўчасигача бўлган оралиқ);

 

11. Нукус кўчаси (Бобур кўчасидан Тараққиёт кўчасигача  бўлган оралиқ);

 

12. Яҳё Ғуломов кўчаси (Мустақиллик шоҳ кўчасидан Истиқбол кўчасигача бўлган оралиқ);

 

13. Абдулла Қодирий кўчаси (Рашидов кўчасидан Қори Ниёзий кўчасигача бўлган оралиқ).

 

Таассуф билан қайд қилишга тўғри келадики, йўлнинг қайси участкалари ва қандай муддатларга тўсиб қўйилиши тўғрисида ҳамшаҳарларимизни тезкор хабардор қилишнинг ҳеч қандай тизими ҳалигача кўзда тутилмаган. Агар бундай ахборот пойтахт ҳокимлигининг сайтида жойлаштирилганда ёки радио орқали узатилганда, бу тўсиб қўйилган кўчага дуч келиб, уни айланиб ўтиш, тирбандликларда туришга тўғри келган автотранспорт эгаларининг анча вақтларини тежаган бўларди. Ахир, олдиндан бундай ахборотга эга бўлиб, улар шаҳарнинг талаб этилган нуқтасига бориш учун аввалдан бошқа йўл йўналишини танлашлари мумкин бўларди.

 

Режалаштирилган ишларнинг ҳажми катталиги ва уларни амалга оширишнинг жадаллигини қайд қилган ҳолда,  муниципал ҳокимият вакиллари улар туфайли кўчаларнинг тўсиб қўйилиши аҳоли ва пойтахтимиз меҳмонларига ноқулайликлар туғдираётганлигини қайд этиб ўтишди. Шу боис узр билдирган ҳолда фуқароларнинг тушунишлари ва сабр қилишларига умид қилишади. Ахир тез орада янгиланган йўл полотноси ҳамда қўчаларнинг ободонлаштирилган кўриниши бизни қувонтиради.

 

Барча реконструкция қилинаётган кўчаларнинг жойлашган жойини “Менинг шаҳрим. Тошкент” Ахборот-қидирув тизими харитасида кўриш мумкин.

 

Мавзуга доир материал:


Эълон ёпиштирдингми – қонун бўйича жавоб берасан