Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие платежи должен сделать бухгалтер НОУ при получении лицензии на оказание образовательных услуг – читайте на buxgalter.uzЧто ответить ГНИ, если дивиденды были направлены на увеличение УФ до 1 апреля 2018 года – читайте на buxgalter.uzГлавбух уходит в отпуск без проблем: генеральный план подготовки – читайте на buxgalter.uz

Президент мактаблари ташкил этилади

20.11.2018

Читать на русском языке

Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида Президент мактаблари очилади. Улар STEAM фанларини ўқитишга ихтисослашган бўлади, дея хабар беради Халқ таълими вазирлиги. 

 

Президентнинг 5.09.2018 йилдаги «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3931-сон қарорида умумий ўрта таълимнинг янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари, шу жумладан STEAM усулини такомиллаштириш ва босқичма-босқич жорий этиш ҳақида сўз борган.

 

STEAM – аббревиатура инглиз тилидаги фанлар номининг дастлабки ҳарфларини бирлаштириш йўли билан ҳосил қилинган. Science (фан), Technology (технология), Engineering (муҳандислик), Art (санъат) ва Mathematics (математика).

 

Президент мактабларида ёшларга математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологиялари ҳамда хорижий тиллар илғор таълим методологиялари асосида чуқур ўргатилади. Ана шундай биринчи мактаб давлатимиз раҳбари уларни ташкил этиш ҳақида эълон қилган учрашув ўтказилган Нукус шаҳрида ташкил этилади. Ушбу муассасалар фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар яқин орада ишлаб чиқилади.

 

Президент мактабларини хорижлик мутахассислар бошқарадилар. Шу билан бирга, мактабга малакали хорижлик ҳамда маҳаллий педагоглар жалб этиладилар ва уларнинг фаолиятига керакли шарт-шароитлар яратилади. Халқ таълими вазирлиги хорижлик мутахассислар ва хорижда ишлаётган юртдошларимизни ушбу мактабларни ривожлантиришга ҳисса қўшишга чақирди. Мутахассислар ўз резюмеларини ва таклифларини expert@xtv.uz электрон почтасига юборишлари мумкин.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_