Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Президент тадбиркорлар билан мулоқот қилди

20.08.2021

Читать на русском языке

Шавкат Мирзиёев 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Сўнгги беш йилда бу соҳани ривожлантиришга қаратилган 2 мингга яқин қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

 

Бизнес учун 114 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинди, 33 та фаолият тури хабардор қилиш тартибига ўтказилди. Рухсатномаларни расмийлаштириш тартиблари соддалаштирилиб, муддатлари ўртача 2 бараварга қисқартирилди. Ортиқча текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича кўплаб чекловларга барҳам берилди.

 

Бундай қулайлик ва имкониятлар натижасида янги субъектлар кескин кўпайиб, аввалдан ишлаётганлари фаолиятини кенгайтирмоқда. Охирги беш йилда тадбиркорлар сони қарийб 3 баравар ошди. Кўп ишбилармонлар ўз бизнесини бутун мамлакат миқёсида кенгайтириб, минглаб иш ўринлари яратиб, нуфузли йирик компанияларга айланди. Ички ва ташқи бозорда ўз нуфузи ва брендига эга тадбиркорлар синфи шакллана бошлади.

 

Очиқ мулоқот олдидан тадбиркорларни қийнаётган муаммолар сўралган эди. Турли масалаларга оид 15 мингдан ортиқ мурожаатлар бўлди.

 

Президентимиз ўз нутқида уларни ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналишни кўрсатиб ўтди.

  • Биринчи йўналиш – бизнесни молиялаштириш;
  • иккинчиси – солиқ тизимини такомиллаштириш ва бизнесга солиқ юкини камайтириш;
  • учинчиси – ер ажратиш;
  • тўртинчиси – инфратузилма;
  • бешинчиси – экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш;
  • олтинчиси – транспорт-логистика; еттинчиси – соҳадаги тартиб-таомилларни соддалаштириш масалаларига қаратилди.

 

Давлатимиз раҳбари ҳар бир йўналиш бўйича долзарб вазифаларни кўрсатиб, янги ташаббусларни илгари сурди.

 

Шу боис банкларнинг капиталини ошириш чоралари белгиланди. Хусусан, келгуси йилда банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан бозор тамойиллари асосида қўшимча 600 млн доллар ажратилади. Халқаро молия бозорларида 5 триллион сўмлик миллий валютада евробондлар чиқарилади. Хорижий банклар кириб келишига кенг имкониятлар яратилади.

 

Яна бир муҳим янгилик – банклар ресурсни қандай валютада жалб қилишидан қатъий назар, тадбиркорларга кредитни сўмда ва мақбул фоизларда бериш тизими йўлга қўйилади.

 

Сўнгги уч йилда солиқлар тури 16 тадан 9 тага қисқарди. Молк-мулк, даромад солиғи ва ижтимоий солиқлар ставкалари 2 баробарга камайтирилди.

 

Президентимиз бу соҳада ҳам тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратилишини қайд этди.

 

Жумладан, 2020 йил февраль ойида “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун қабул қилингунга қадар иқтисодий зоналарда рўйхатдан ўтган тадбиркорларга берилган имтиёзлар сақлаб қолинади.

 

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига қўшилган қиймат солиғининг ортиқча қисмини 7 кун ичида қайтариб бериш тартиби жорий қилинади. Бу уларга айланма маблағларини кўпайтириш имконини беради.

 

Бундан ташқари,  четдан олиб келинган товарлар учун  қўшилган қиймат солиғини 120 кун давомида бўлиб-бўлиб тўлашда тадбиркорларга фоиз ҳисобланмайди ва гаров талаб этилмайди.

 

Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробарга камайтирилади.

 

Давлатимиз раҳбари пандемия шароитида хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлаб, ўтган йили берилган имтиёзлар муддатини узайтиришга кўрсатма берди. Умумий овқатланиш корхоналари йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан, туризм компаниялари ва меҳмонхоналар 2 йил муддатга туристик йиғимлардан озод қилинадиган бўлди.

 

Амалдаги тартибга кўра, тадбиркорлар қўшилган қиймат солиғидаги фарқни қайтариш учун солиқ идораларига алоҳида мурожаат қилишга мажбур. Бу – 14 минг тадбиркорга тегишли бўлиб, улар учун қўшимча вақт, ортиқча сарсонгарчилик, дегани.

 

Шу боис мутасаддиларга келгуси йилдан қўшилган қиймат солиғини қўшимча ҳужжатсиз қайтариш тартибини жорий этиш вазифаси қўйилди.

 

Тадбиркорларни қийнаётган муаммолардан яна бири ер ажратиш билан боғлиқ. Бу масала бўйича Президентга 4 мингдан зиёд мурожаат бўлган.

 

Жорий йил 16 август куни “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонун қабул қилинди. У билан ерларни иқтисодий оборотга киритиш, уларни олди-сотди ва гаров объектига айлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратилди.

 

Бизнес субъектларини инфратузилма билан таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилганидек, келгуси йил 1 январдан бошлаб, қиймати 200 миллиард сўмга тенг лойиҳалар бўйича электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмасини етказиб бериш тўлиқ давлатнинг зиммасида бўлади. Бу имтиёз ҳозирги кунгача фақатгина 50 миллион доллардан ошадиган хорижий инвесторлар лойиҳаларига қўлланиб келинмоқда.

 

Тадбиркорлар эътирозига сабаб бўлаётган яна бир муаммо – электр тармоқларига уланишда кичик корхоналарга ҳам йирик заводлар билан бир хил талаблар қўйилган.

 

Давлатимиз раҳбари экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш,  кичик бизнесни экспорт фаолиятига жалб қилиш бўйича ҳам қатор ташаббусларни илгари сурди.

 

Шунингдек, йилига 20 миллион доллардан ортиқ экспорт қилувчи корхоналарга 5 миллион долларгача  имтиёзли кредитлар ажратилади.

 

Транспорт-логистика хизматларини ривожлантириш, тадбиркорларнинг юкларини ташишни енгиллаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Юк автомобиллари ва темир йўл вагонларини олиб кириш бўйича берилган имтиёзлар яна 3 йилга узайтирилиши маълум қилинди.

 

Мулоқотда тадбиркорлар сўзга чиқиб, фаолиятида дуч келаётган муаммоларни, таклиф ва мулоҳазаларини айтди. Улар тармоқ мутасаддилари ва ҳокимлар иштирокида муҳокама қилинди.

 

Президентимиз бундай очиқ мулоқотни анъанага айлантириб, ҳар йили ташкил этиш, 20 августни  мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни” деб эълон қилиш таклифини билдирди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах