Яқин кунларда тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан Президент билан очиқ мулоқот ўтказиш режалаштирилмоқда.
Мулоқотда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.
Сиз жорий йил 20 июлдан 31 июлгача бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантириш борасидаги ғоя ва таклифларингизни тўғридан-тўғри Президентга йўллаш имкониятига эга бўласиз.
Мурожаатларни тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига;
Штаб «Call-маркази»нинг 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари орқали;
Telegram: t.me/uzchamber ёки @taklif_bot Telegram-бот;
Веб-сайт: www.chamber.uz;
Facebook: www.facebook.com/uzchamber;
Instagram: www.instagram.com/uzchamber;
E-mail: info@chamber.uz га йўллашингиз мумкин;
Манзил: Тошкент ш., А. Темур кўчаси, 4-уй. Индекс: 100047.