Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Президент томонидан иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга доир навбатдаги фармон имзоланди

Президент томонидан иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга доир навбатдаги фармон имзоланди

04.04.2020

Читать на русском языке

 

Бу ҳақда давлатимиз раҳбари коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

 

Эслатиб ўтамиз, инқирозга қарши чораларнинг биринчи тўплами 19 мартда қабул қилинган. Айни вақтда улардан ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият органлари фаол фойдаланишмоқда.

 

3 апрель жума куни юзага келган шароитларда миллий иқтисодиёт ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадига қаратилган яна бир муҳим фармон имзоланди. Ҳужжатга асосан:

 

биринчидан, туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар шу йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилади. Уларга ижтимоий солиқ ставкаси ҳозирги 12%дан 1%га туширилади. Ушбу имтиёздан соҳада хизмат кўрсатаётган мингдан ортиқ субъектлар фойдаланиш имкониятига эга бўлади;

 

иккинчидан, карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга ЖШДС ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилади. Ушбу имтиёз қарийб 150 минг якка тартибдаги тадбиркорга катта кўмак бўлади.  Бунда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани топшириши керак эмас, солиқ органини фаолиятни тўхтатганлик тўғрисида хабардор қилишни эса солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга ошириш мумкин;

 

учинчидан, тушуми ўтган ойдагига нисбатан 50%га камайган кичик бизнес субъектларига айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш муддати 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктирилади. Асосийси, тадбиркорлар бу имтиёзлардан солиқ идорасини уйдан туриб хабардор қилиши мумкин.

 

тўртинчидан, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахсларнинг табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги 100%дан 30%га туширилади.

 

бешинчидан, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ёрдам бериш кўлами янада кенгайтирилади:

  • кредит ставкаси 28%гача бўлганда харажатларнинг 12%и қопланади (ҳозир ставкаси 24%гача бўлганда 8%и); 
  • 3 трлн сўмлик кредитлари фоизини қоплашга жамғарма қўшимча 400 млрд сўм йўналтиради;
  • бир тадбиркорнинг фақатгина битта лойиҳасига кафиллик бериш бўйича чеклов ҳам бекор қилинади;
  • ижобий кредит тарихига эга тадбиркорларга кредитнинг 75%ига жамғарма кафиллик беради (бугунги кунда - 50%). Кафиллик суммасининг юқори чегараси 8 млрд сўмдан 10 млрд сўмга оширилади.

 

олтинчидан, қийин аҳволдаги корхоналар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва аҳолининг 12 трлн сўмлик кредитлари бўйича кредит мажбуриятларини бажариш муддати узайтирилади (“кредит таътиллари”).

 

Қишлоқларда янги иш жойларини ташкил этиб, энди оёққа тураётган пахта-тўқимачилик кластерларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича Президентнинг алоҳида қарори қабул қилинди. Ҳужжатга биноан уларнинг 2019 йилда пахта етиштириш учун олган кредитларини қайтариш муддати 1 октябргача узайтирилади.

 

еттинчидан, аҳолини, айниқса, унинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чоралар қабул қилинмоқда, жумладан:

  • 2020 йил якунига қадар ун, ўсимлик ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигиена воситалари каби асосий истеъмол товарларини импорт қилишда божхона божи ва акциз солиғи ундирилмайди;
  • жорий йил март-июнь ойларида муддати тугайдиган болали оилаларга нафақа, бола парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдамларни тўлаш мурожаат қилиш ва ҳужжатлар тақдим этиш заруратисиз автоматик тарзда 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади. Ушбу нафақаларни бошқа муҳтож оилаларга тўлаш давом эттирилади. Бу чоралар орқали яна 120 мингдан зиёд кам таъминланган оилалар қўллаб қўвватланади (ҳозирги вақтда уларнинг сони 600 мингтани ташкил этади);
  • карантин даврида ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар 18 турдаги асосий озиқ-овқат ва гигиена товарлари билан бепул таъминланади.

 

саккизинчидан, карантин даврида уй шароитида ривожлантириш мумкин бўлган фаолият турлари янада қўллаб-қувватланади. Мисол учун, мамлакатимизда 28 мингдан зиёд ҳунарманд фаолият кўрсатмоқда. Уларга ўтган йили $50 млн ажратилди, 12,5 мингта лойиҳа доирасида ҳунармандлар 75 мингдан ортиқ янги шогирдларни тайёрлади. Ушбу соҳа учун бу йил яна $50 млн йўналтирилмоқда. Яратилаётган бундай шарт-шароитлар ҳунармандлар учун катта имкониятдир.