Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Президент Виртуал қабулхонасида янги модуль ишга туширилди

20.02.2018

Президент Виртуал қабулхонасида «Онлайн маслаҳатчи» модули тест режимида ишга туширилди, дея хабар беради ЎзА.

 

Мазкур хизмат исталган савол юзасидан малакали мутахассислардан онлайн режимида тезкор маслаҳат олиш имконини беради. Сервисдан фойдаланиш учун шахсий кабинет очиш талаб этилмайди. 


94 та ташкилот ва идоранинг юқори малакали мутахассислари саволларга жавоб берадилар. Агар маслаҳат бериш учун вақт талаб қилинса, мурожаатчи бу ҳақда хабардор қилинади. Маслаҳатчи мурожаатчи билан кейинчалик боғланиш учун унинг контакт маълумотларини (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар) ёзиб олади.

 

Маслаҳатлар ҳар куни, шанба ва якшанба кунларидан ташқари, соат 9 дан 18 гача танаффуссиз берилади. Маслаҳат хизмати учун ҳақ олинмайди. 


Мутахассислар мурожаатлар бўйича ҳафталик таҳлил юритадилар. Энг кўп бериладиган саволлар юзасидан «Кўп бериладиган саволлар» бўлими учун материаллар ва тизимли қоидабузарликларни бартараф этишга, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрланади.