Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак рассчитать отпускные и компенсацию за неиспользованный отпуск по новому ТК Агрегаторы такси и предприниматели, оказывающие услуги такси, налаживают выдачу чеков Госпрограмма на 2024 год: что получит бизнес Как руководителю контролировать бухгалтера, не обладая тонкостями знаний бухгалтерского учета
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти якунлари: корхоналар қандай молиявий қўллаб-қувватланади

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти якунлари: корхоналар қандай молиявий қўллаб-қувватланади

08.09.2023

Читать на русском языке

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да (04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарор) тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар назарда тутилган. Улар жумласида маблағлари етарли бўлмаганлар учун кредитларни сўндиришнинг янги тартибини жорий этиш, имтиёзли кредитларнинг ҳар хил турлари мавжуд. Демак, бизнес қандай қўллаб-қувватланиши ҳақида – бизнинг шарҳимизда.

 

Янги банк кичик бизнесни қўллаб-қувватлайди


«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ негизида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ташкил этилади. Ваколатли банклар билан биргаликда у  кичик бизнес лойиҳалари учун манфаатли шартларда 7 йилгача муддатга кредитлар ажратади.

 

Шуниси эътиборга моликки, ижобий кредит ва солиқ тарихига эга ҳамда кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини кенгайтириш учун кредитлар ажратишда уларга гаров талаби 50 фоизга камайтирилиши мумкин.

 

Бизнесни ривожлантириш банки ҳузурида қуйидагилар фаолият кўрсатади:

  • Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси халқаро молия институтлари ва хусусий инвестицияларни кичик бизнеснинг истиқболли лойиҳаларига жалб қилиш билан шуғулланади;
  • 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари. Бундай марказ ҳар бир ҳудудда жойлаштирилади: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида. Марказлар кичик тадбиркорлик субъектларига бизнес-лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва амалга оширишда кўмаклашади, шунингдек уларга консалтинг хизматлари кўрсатади.

 

Давомини buxgalter.uz да ўқинг.