Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Прокуратура мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда қалқон ва пойдевордир

Прокуратура мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда қалқон ва пойдевордир

28.07.2017

Бунга прокуратура органларининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг биринчи ярмидаги фаолияти яққол мисол бўлади. Бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев ҳайъатнинг навбатдаги мажлисида бу ҳақда батафсил ва танқидий ахборот берди

Мазкур йиғилишда прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, давлат раҳбарининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорлари ижроси устидан назоратни таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

 

Хусусан, қонунчилик ижроси устидан назорат, шунингдек барча ислоҳотлар, шу жумладан давлат дастурлари ижросини ташкил этиш борасидаги тадбирлар натижасида 74.037 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 100.401 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида айбдор шахслардан жами 217,4 млрд. сўмлик зарар ундирилди.

 

Айниқса, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган тадбирлар тизимли равишда амалга оширилди. Бу йўналишдаги қонунлар мазмун-моҳиятини бевосита ижрочилар ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида 3.535 та тарғибот тадбирлари ўтказилди, 37.535 та тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари ҳамда мутасадди идоралар билан ҳамкорликда 1.210 тасининг фаолияти тикланди.

 

Ёшларга оид давлат сиёсатининг янада қўллаб-кувватланиши жараёнида вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтириш, уларни диний экстремизм ғояларидан асраш мақсадида 7.327 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди, эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган кенг қамровли тадбирлар олиб борилди.

 

Жиноий, фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишда фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди.

 

Миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллашда ягона амалиётни шакллантириш орқали аниқланган тизимли қонунбузилишларни бартараф этишга қаратилган фаолият кучайтирилди. Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган 34 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари белгиланган тартибда қабул қилинди. Прокуратура органлари фаолиятининг ошкоралигини ҳамда жамоатчилик назоратини таъминлаш борасида прокурорлар томонидан халқ депутатлари тегишли Кенгашлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига қонунийлик аҳволи ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида 849 та ахборотлар берилди.

 

Давлат раҳбари кўрсатмаларига мувофиқ Бош прокуратура ҳузурида янги ташкил этилган Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш, энергия ресурслари учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундириш, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш, шунингдек суд ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор берилди.

 

Жорий йилнинг май-июнь ойлари давомида истеъмолчиларга етказиб берилган энергия ресурслари учун 1,6 трлн. сўм ундирилиши (тўланиши) таъминланди, 182.606 нафар истеъмолчилар шартномавий мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганликлари ёки электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланганликлари учун тармоқлардан узиб қўйилди, ижро ҳужжатлари бўйича 1,8 трлн. сўм маблағлар ундирилди.

 

Бундан ташкари, ҳайъат йиғилишида шу йил биринчи ярмида прокуратура, Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) ва Бюро органлари фаолиятида йўл қўйилган айрим камчиликлар кескин танқид қилиниб, бунга йўл қўйган вилоятлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ҳамда Департамент, Бюро раҳбарияти ва ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг тушунтиришлари эшитилди.

 

Кенгайтирилган мажлисда Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти, марказий аппарат ходимлари, вилоятлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари, вилоят прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратураларнинг таркибий тармоқ раҳбарлари, туман-шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, Департамент ва Бюронинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва ҳудудий бўлимлари бошлиқлари  ва ОАВ вакиллар иштирок этди.

 

Маъруф УСМАНОВ

 

Курс валют

2017-12-12
  • USD:8093.00 (--3.33) сум
  • EUR:9531.94 (--76.78) сум
  • RUB:136.86 (--0.71) сум