Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Прокуратура органлари учун янги вазифалар белгиланди

31.01.2017

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр АБДУЛЛАЕВ  раислигида ўтказилган ҳайъат мажлисида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Мажлисда барча ходимлар зиммасига юклатилган вазифаларни тўлақонли ва сўзсиз ижро этиш, Президентнинг топшириқ ва кўрсатмалари ҳамда Прокуратура органлари ходимлари кунига бағишланган тантанали тадбирдаги маърузаларидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Дастурини сўзсиз бажариш чораларини кўриш топширилди.

 

Айрим рақамларни келтириб ўтамиз:

 

Қонунлар ижроси устидан назорат, шунингдек барча ислоҳотлар, шу жумладан давлат дастурлари ижросини ташкил этиш борасидаги тадбирлар натижасида 130.133 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 111.656 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.  Прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида айбдор шахслардан жами 866,3 млрд. сўмлик зарар ундирилди.

 

Айниқса, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган тадбирлар тизимли равишда амалга оширилди. Бу йўналишдаги қонунлар мазмун-моҳиятини бевосита ижрочилар ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида 43.462 та тарғибот тадбирлари ўтказилди, 13.570 та тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари ҳамда мутасадди идоралар билан ҳамкорликда 1.480 тасининг фаолияти тикланди.

 

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтириш, уларни диний экстремизм ғояларидан асраш мақсадида 10.954 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди, эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган кенг қамровли тадбирлар олиб борилди.

 

Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини самарали ташкил этиш мақсадида идоралараро ҳамкорлик кучайтирилиб, тезкор-қидирув, суриштирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда профилактик тадбирларнинг сифатини ошириш чоралари кўрилди.

 

Судларда жиноят, фуқаролик ишлари ва хўжалик низолари кўрилишида фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси устидан назорат борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди.

 

Аниқланган тизимли қонунбузилишларни амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллашда ягона амалиётни шакллантириш орқали бартараф этишга қаратилган фаолият кучайтирилди.

 

Ўтказилган назорат тадбирлари натижалари, қонунийлик ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлиллари асосида ишлаб чиқилган ҳамда Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Олий Мажлисга киритилган 12 та қонун лойиҳалари қабул қилинди.

 

Ҳайъат мажлисида  прокуратура ва Департамент органлари фаолиятида йўл қўйилган айрим камчиликлар кескин танқид қилиниб, бунга йўл қўйган вилоятлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ҳамда Департамент раҳбарияти ва ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг тушунтиришлари эшитилди.

 

 Нозима ЗОҲИДОВА, адвокат


Мавзуга оид материаллар:

 

Прокуратуранинг бизнес ҳимоясидаги роли

Тезкор-қидирув тадбирлари – қонун доирасида

 

Коррупцияга қарши ким қандай курашади

 

Курс валют

2017-12-12
  • USD:8093.00 (--3.33) сум
  • EUR:9531.94 (--76.78) сум
  • RUB:136.86 (--0.71) сум