Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Қачон ходим вақтинча бошқа ишга ўтказишни талаб қилишга ҳақли

20.01.2021

Читать на русском языке

Ишлаб чиқариш цехида ишлайдиган ҳомиладор ходима «декрет»га чиққунига қадар енгилроқ ишга ўтказишни талаб қилаяпти. Бироқ корхонада бундай бўш лавозимлар мавжуд эмас. Мазкур ҳолатда ҳамда ходимлар вақтинча бошқа ишга ўтказишни талаб қилган бошқа ҳолатларда қандай йўл тутиш керак?

 

Саволларга «Норма» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

– МКнинг 93-моддасида белгиланган умумий қоидага кўра, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади. Бошқа ишга ўтказиш муддати тугагач, иш берувчи ходимга унинг аввалги ишини бериши шарт. Бироқ айрим ҳолатларда томонларнинг тегишли розилиги олинмаган ҳолда вақтинча бошқа ишга ўтказиш мумкин. Ходим узрли сабаблар мавжуд бўлганда, вақтинча бошқа ишга ўтказишни талаб қилишга ҳақли бўлади, иш берувчи эса ушбу талабни қаноатлантириши керак.

Иш берувчи қуйидагиларни вақтинча бошқа ишга ўтказиши шарт ҳисобланади:

  • ходимнинг соғлиги ҳолатига кўра;
  • ҳомиладор ходималарни;
  • 2 ёшгача боласи бўлган аёлларни;
  • локал тартибда белгиланган узрли сабаблар мавжуд бўлганда, ходимнинг илтимосига биноан.


Ходимни соғли
ги ҳолатига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш

 

Соғлиги ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказишга муҳтож ходимларни иш берувчи, уларнинг розилиги билан, тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатини чекламай, ана шундай ишларга ўтказиши шарт . Бунда ходим камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилганда, шундай ишга ўтказилган кунидан бошлаб 2 ҳафта мобайнида ходимларнинг аввалги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

 

Иш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлигига бошқача тарзда шикаст етказилганлиги муносабати билан вақтинча бошқа ишга ўтказилган ходимларга иш берувчи аввалги иш ҳақи билан янги ишда оладиган иш ҳақи ўртасидаги фарқни тўлайди. Бундай фарқ меҳнат қобилияти тиклангунга қадар ёки ногиронлиги белгилангунга қадар тўланади.

 

Сил касаллиги ёки касб касаллигига чалинганлиги сабабли камроқ ҳақ тўланадиган бошқа ишга вақтинча ўтказилган ходимларга шу ишга ўтган вақт учун (лекин 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида) касаллик варақаси бўйича янги ишда бериладиган иш ҳақига қўшилганда ходимнинг аввалги ишидаги тўлиқ иш ҳақидан ошиб кетмайдиган миқдорда нафақа тўланади. Касаллик варақасида кўрсатилган муддатга бошқа иш тақдим этилиши лозим. Башарти касаллик варақасида кўрсатилган муддатда иш берувчи бошқа иш топиб беролмаган бўлса, ходим ишдан озод этилади ва шунинг оқибатида бекор ўтган кунлар учун умумий асосларда меҳнатга қобилиятсизлик варақаси бўйича умумий асосларда нафақа тўланади.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_