Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Қандай ҳолатларда судларда суд мажлислари видеоконференцалоқа режимида ўтказилади?

18.12.2017

 

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексига асосан суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланган.

 

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал, Жиноят-процессуал ва Маъмурий процессуал кодексларида суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш назарда тутилмаган.

 

Бироқ, процессуал қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.06.2017 йилдаги "Фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишларни кўришда суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 23-сон қарорига асосан фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари - суд процесси иштирокчиларининг суд орқали ҳуқуқларини ҳимоя қилинишида янада қулай шарт-шароитлар яратиш, одил судловга эришиш даражасини ошириш, молиявий ва вақт харажатларини қисқартириш, шунингдек ишларни кўришда тезкорликни таъминлаш ва процессуал муддатларни тежаш мақсадида фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар ҳамда маъмурий судлар процесс иштирокчиларининг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судларида ўрнатилган телекоммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга ҳақли.

 

Бунда, суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишнинг зарурий шарти ишда иштирок этувчи шахслардан лоақал биттаси бошқа маъмурий-ҳудудий бирлик (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ҳудудида, яъни ишни кўраётган суд жойлашган ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлиши лозимлиги ҳисобланади.

 

Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлиси деганда, реал вақт режимида телекоммуникация технологиялари воситасида аудио- ва видеоахборотлар алмашинуви имкониятларидан фойдаланган ҳолда ишни кўраётган суд ва суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган суд ўртасидаги интерактив ўзаро таъсир қилиш йўли билан масофадан суд мажлисини ўтказиш тушунилади.

 

Ишни кўраётган суд деганда, иш юритувида бўлган фуқаролик, жиноят ишлари бўйича судлар ва маъмурий ҳамда иқтисодий суд тушунилади.

 

Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд деганда, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказиш учун техник ва бошқа шароитларни таъминлаётган ва ишни кўраётган суд ҳудудидан ташқарида жойлашган иқтисодий суд тушунилади.

 

Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишда иш Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал, Фуқаролик процессуал ва Жиноят-процессуал кодекларининг умумий қоидаларига мувофиқ кўрилади.

 

Сайдулла Михлиев,

   Бектемир туман маъмурий судининг раиси.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах