Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что делать, если неправильно отразили выручку по терминалу за март–июнь 2020 года – читать на buxgalter.uz Повышенные ставки налогов на имущество и землю не применяются до конца года – читать на buxgalter.uz Не хочу быть главбухом. Могут ли заставить? – читать на buxgalter.uz Что учесть при переходе на электронные договоры – читать на buxgalter.uzКогда не совпадают показатели в расчетах НДС и налога на прибыль – читать на buxgalter.uzКак продавать за электронные деньги – читать на buxgalter.uz

Қандай қилиб ХКни МЧЖга айлантириш мумкин

05.06.2020

Читать на русском языке

ЖШДС бўйича имтиёзни йўқотгач, кўп хусусий корхоналар мулкдорлари ўз бизнесининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини мақбуллаштиришни ўйлаб қолдилар.  ХКни МЧЖга қайта тузишнинг босқичма-босқич йўриқномасини ҳужжатлар намуналари билан юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Элеонора МАЗУРОВА тайёрлади:

 

- СКнинг янги таҳрири айрим нормаларни босқичма-босқич жорий этади. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб ЖШДС бўйича айрим имтиёзларни мақбуллаштириш мақсадида хусусий корхона мулкдори тасарруфида қоладиган фойда суммасини солиқ солишдан озод этиш бўйича имтиёз бекор қилинди. Энди ХК фойдаси дивидендларга тенглаштирилади ва умумий асосларда солиқ солиниши лозим.

 

Илгари тадбиркорга хусусий корхона очиш фойдали бўлган, сабаби ўзининг фойдасидан фойдаланиш чоғида у ушбу фойдадан солиқ тўламаган. Сизга маълумки, ХК мулкдори учун қонунчиликда субсидиар жавобгарлик белгиланган. Яъни у корхона қарзлари бўйича ўзининг барча шахсий мол-мулки билан жавоб беради. Бироқ тадбиркор бу таваккалчиликка онгли равишда борган, чунки тақдим қилинадиган имтиёз тарози палласини ўз фойдасига оғдирган.

 

Энди эса таваккалчилик ўзини оқламайди. Бунинг устига хусусий корхонада бўлган чекловлар муайян ноқулайликлар туғдиради. Маълумки, ХКда устав фонди бўлинмайди,фақат мулкдорнинг ўзи директор бўлиши мумкин ва у ўз корхонасини якка бошқариши керак. Агар устав фондини шакллантиришда мулкдор корхонага ўз оиласининг умумий мулки бўлган мол-мулкни топширса, ушбу мол-мулкнинг барча эгаларининг нотариал тарзда тасдиқланган розилиги талаб этилади.

 

Хуллас, ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш чоғида нималарни инобатга олиш лозим?

 

Қайта ташкил этишнинг қайси турини танлаган маъқул

 

Хусусий корхонани масъулияти чекланган жамиятга қайта тузиш уни қайта ташкил этишнинг мақбул тури ҳисобланади. Яъни битта юридик шахс тугатилади ва унинг негизида янгиси бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда барпо этилади.

 

Қайта ташкил этиш жараёнида янги таъсис ҳужжатлари ва устав шакллантирилади, бироқ бунда янги МЧЖ қайта ташкил этилган ХКнинг барча мажбуриятларини тўлиқ қабул қилади.

 

Қайта тузишнинг қайта ташкил этишнинг бошқа турларидан асосий фарқи шундаки, тартиб-таомилда фақат битта юридик шахс иштирок этади. Ва у тугагач яна фақат  битта юридик шахс қолади. Шу боис қайта тузиш жараёнида қайта ташкил этишнинг бошқа турларида бўлгани каби шартнома тузиш шарт эмас. Қўшиб юбориш ва бирлаштиришда ҳар доим қайсидир босқичда камида иккита иштирокчи бўлади ва улар билан қайта ташкил этишнинг барча шартлари келишиб олинадиган шартнома тузилиши лозим.

 

Қайта тузиш қандай амалга оширилади

 

Қайта тузишда  бошқарув усули ва маъмуриятнинг ваколатлари ўзгаришини айтмаганда, корхона ҳаётида жиддий ўзгаришлар рўй бермайди. Бироқ ХКнинг оддий ходимлари учун барча таомил “оғриқсиз” кечади.

 

Қайта тузишни максимал даражада тез ва аниқ ўтказиш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

  1. ХКни МЧЖга қайта тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
  2. ХК кредиторларини қайта ташкил этиш тўғрисида хабардор қилиш.
  3. Янги МЧЖни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш.
  4. Кадрларга доир буйруқлар чиқариш.
  5. Ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувлар киритиш.
Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_