Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как учитываются и отражаются скидки у покупателя по новому НСБУ №4 – читать на buxgalter.uzКак создать электронную доверенность и подписать ЭСФ, оформленный на ее основании – читать на buxgalter.uzСколько потерял Госбюджет Узбекистана из-за пандемии – читать на buxgalter.uzКак платить сбор за бессрочное разрешение на продажу алкоголя – читать на buxgalter.uz

Қандай қилиб ходимни масофадан ишлашга ўтказиш мумкин

27.03.2020

Читать на русском языке

Коронавирус бўйича карантин иш берувчиларни бандликнинг масофавий шаклидан фойдаланишга мажбур қилди. Меҳнат қонунчилиги талабларини бузмаган ҳолда қандай қилиб ходимларни масофадан ишлашга жўнатиш мумкин?

 

Buxgalter.uz саволларига юридик фанлари номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил Юсупович ГАСАНОВ жавоб берди.

 

- Масофадан ишлашга ўтказишни иш берувчининг ташаббуси билан амалга оширса бўладими?

 

- Ҳам иш берувчи, ҳам ходим масофадан ишлаш режимидан фойдаланиш ташаббуси билан чиқиши мумкин. Асосийси, ушбу масала юзасидан ўзаро келишувга эришишдир.

 

- Яъни, ҳатто ҳукумат комиссияси қарорлари, форс-мажор, жамоат транспорти ҳаракатининг тўхтатилиши – асос эмасми ва ходимнинг розилигини олиш лозимми?

 

-  Билишимча, ходимлар одатда масофадан ишлашни рад этишмайди. Иккита муҳим омилнинг мавжудлиги, бу бошқа масала:

  • фақат масофадан ишлай оладиган ходимларга нисбатан масофадан ишлаш режимини ўрнатиш мумкин;
  • ходимнинг уйида ишлаш учун шароитлар (компьютер, интернет) мавжуд бўлиши керак. Ушбу шароитларни зарурат бўлганда иш берувчининг ўзи ташкиллаштириши мумкин.

 

- У ходимларга компьютерлар тақдим этиши ва бошқа шароитлар яратиши мумкинми ёки барибир шартми?

 

- Ходимни масофадан ишлаш режимига ўтказишда иш берувчи ходимда бунинг учун шароитлар мавжудлигини (компьютер, алоқа воситалари ва бундай режимда ишлаш учун бошқа зарур қурилмалар) аниқлаб олиши даркор. Айнан шунинг учун баъзи ташкилотлар масофадан ишлашга ўтказилганларга компьютерлар тақдим этишди ва уларга бир марталик ишончнома расмийлаштиришди.

 

Ходим унга ишончнома бўйича топширилган мол-мулкни қайтармагунча унга нисбатан тўлиқ моддий жавобгар бўлади.

 

- Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиш зарурми?

 

- Йўқ, шартнома зарур эмас. Тўлиқ моддий жавобгарлик бевосита пул ёки товар қимматликларига хизмат кўрсатадиган ходимга расмийлаштирилади. Қачонки бир марталик ишончнома иш берувчига тегишли мол-мулк номуайян муддатга топширилган ҳар қандай ходимга расмийлаштирилиши мумкин. Намунага қаранг.

 

- Ходимнинг масофадан ишлашга ўтказилишини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?

 

- Қонун ҳужжатлари ушбу саволга тўғридан-тўғри жавобни ўз ичига олмаган. Уни ҳал қилишда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратинг:

  • қуйидагиларга ходимнинг розилигини олиш зарур:

- уни масофадан ишлашга ўтказиш;

- бундай режимда ишлаш муддати;

- уни бажариш шартлари;

  • ходимнинг розилиги икки хил усулда олиниши мумкин:

- ходим тегишли ариза бериши мумкин;

- ходим билан меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузиш мумкин;

  • иш берувчи ходимни масофадан ишлаш режимига ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқариши ва уни ходимга таништириши керак;
  • кўп сонли ходимларни масофадан ишлашга ўтказиш ягона буйруқ билан расмийлаштирилиши мумкин.

 

- Қай бири тўғрироқ: ариза кўринишида ходимнинг розилигини олишми ёки  меҳнат шартномасига қўшимча келишувни расмийлаштиришми?

 

- Мен таъкидлаб ўтганимдек, ходимнинг масофадан ишлашга ўтишини расмийлаштириш қонунчилик билан тартибга солинмаган. Шу боис ходимнинг розилиги ҳам унинг ариза бериши воситасида, ҳам қўшимча келишув расмийлаштириш билан ифодаланилиши мумкин.

 

Шу билан бирга амалиётда кўп ташкилотлар ушбу масалани ҳал қилган ҳолда, фикримча, бошқа ишга доимий ёки вақтинча ўтказишларни расмийлаштириш тартибига ўхшаш ишни амалга оширишмоқда.

 

МКнинг 96-моддаси 1-қисмига мувофиқ, бошқа доимий ишга ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Меҳнат шартномасига киритилган ўзгартиришлар бундай буйруқ чиқаришга асос ҳисобланади. Амалиётда бундай ўзгартиришлар меҳнат шартномасига кўшимча келишув тарзида расмийлаштирилади.

 

Бошқа ишга вақтинча ўтказишлар муддати кўрсатилган ҳолда буйруқ билан расмийлаштирилади. Ходимнинг аризаси меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади. Вақтинча бошқа ишга ўтказишлар меҳнат шартномасида акс эттирилмайди .

 

Бинобарин, агар гап ходим учун доимий масофадан ишлаш режими ўрнатилиши хусусида борса, меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузиш ва тегишли буйруқ чиқариш тўғрироқ бўлади.

 

Агарда масофадан ишлаш ходим учун вақтинча жорий этилса, ходимнинг ёки унинг учун муайян муддатга масофадан ишлаш режими ўрнатилишини сўраб, ёхуд шундай режим ўрнатилишига розилиги (унинг ўрнатилишига қарши эмаслиги) тўғрисидаги берган аризаси буйруқ чиқаришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

 

Коронавирус пандемияси шароитларида вақтинчалик масофадан ишлашга ўтказишни расмийлаштиришнинг бундай тартиби маъқул бўлади. Шубҳасиз, ҳозир қарорни тезкорлик билан қабул қилиш керак. Меҳнат шартномасига қўшимча келишувларни тузиш эса муайян вақт сарфлашни талаб этади. Айниқса, бир вақтнинг ўзида кўп сонли ходимлари масофадан ишлашга ўтказиладиган ташкилотларда.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_